1
Римликлар 12:2
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз.
ប្រៀបធៀប
រុករក Римликлар 12:2
2
Римликлар 12:1
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир.
រុករក Римликлар 12:1
3
Римликлар 12:12
Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.
រុករក Римликлар 12:12
4
Римликлар 12:21
Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча, сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.
រុករក Римликлар 12:21
5
Римликлар 12:10
Бир–бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг.
រុករក Римликлар 12:10
6
Римликлар 12:9
Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг.
រុករក Римликлар 12:9
7
Римликлар 12:18
Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч–тотув ҳаёт кечиринглар.
រុករក Римликлар 12:18
8
Римликлар 12:19
Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.”
រុករក Римликлар 12:19
9
Римликлар 12:11
Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг.
រុករក Римликлар 12:11
10
Римликлар 12:3
Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.
រុករក Римликлар 12:3
11
Римликлар 12:17
Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар.
រុករក Римликлар 12:17
12
Римликлар 12:16
Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.
រុករក Римликлар 12:16
13
Римликлар 12:20
Муқаддас битикларда ёзилганидай қилинг: “Душманинг оч бўлса, овқат бер, Чанқаган бўлса, сув ичир. Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан.”
រុករក Римликлар 12:20
14
Римликлар 12:14-15
Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.
រុករក Римликлар 12:14-15
15
Римликлар 12:13
Муҳтожликда бўлган Худонинг азизларига ёрдам беринг, доимо меҳмондўст бўлинг.
រុករក Римликлар 12:13
16
Римликлар 12:4-5
Ахир, танамиз бир бўлса–да, танамиз аъзолари кўп, танамиз аъзоларининг вазифаси ҳам бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз — Масиҳга тегишли бўлганлар бир танани ташкил қиламиз. Ҳар биримиз ҳар хил аъзолар бўлиб, бир–биримизга боғлиқмиз.
រុករក Римликлар 12:4-5
គេហ៍
ព្រះគម្ពីរ
គម្រោងអាន
វីដេអូ