1
Марк 10:45
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
ប្រៀបធៀប
រុករក Марк 10:45
2
Марк 10:27
Исо уларга кўз тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун эмас. Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.
រុករក Марк 10:27
3
Марк 10:52
Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди.
រុករក Марк 10:52
4
Марк 10:9
Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.
រុករក Марк 10:9
5
Марк 10:21
Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сенга бир нарса етишмайди. Бориб, бор нарсангни сот, пулини камбағалларга тарқат. Шунда самода хазинанг бўлади. Кейин келиб, Менга эргашгин.
រុករក Марк 10:21
6
Марк 10:51
Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устоз, кўзларим кўрсин! — деди кўр.
រុករក Марк 10:51
7
Марк 10:43
Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.
រុករក Марк 10:43
8
Марк 10:15
Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.
រុករក Марк 10:15
9
Марк 10:31
Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.
រុករក Марк 10:31
10
Марк 10:6-8
Аслида Худо дунёни яратганда одамларни эркагу аёл қилиб яратди. “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар.
រុករក Марк 10:6-8
គេហ៍
ព្រះគម្ពីរ
គម្រោងអាន
វីដេអូ