1
Юҳанно 15:5
Муқаддас Китоб
Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
ប្រៀបធៀប
រុករក Юҳанно 15:5
2
Юҳанно 15:4
Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари, сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.
រុករក Юҳанно 15:4
3
Юҳанно 15:7
Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади.
រុករក Юҳанно 15:7
4
Юҳанно 15:16
Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.
រុករក Юҳанно 15:16
5
Юҳанно 15:13
Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ.
រុករក Юҳанно 15:13
6
Юҳанно 15:2
Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.
រុករក Юҳанно 15:2
7
Юҳанно 15:12
Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.
រុករក Юҳанно 15:12
8
Юҳанно 15:8
Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади.
រុករក Юҳанно 15:8
9
Юҳанно 15:1
Исо шогирдларига деди: “Мен ҳақиқий токман, осмондаги Отам эса боғбондир.
រុករក Юҳанно 15:1
10
Юҳанно 15:6
Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади.
រុករក Юҳанно 15:6
11
Юҳанно 15:11
Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин деб, сизларга бу сўзларни айтдим.
រុករក Юҳанно 15:11
12
Юҳанно 15:10
Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари, сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар.
រុករក Юҳанно 15:10
13
Юҳанно 15:17
Хуллас, сизларга амрим шу: бир–бирингизни севинглар!
រុករក Юҳанно 15:17
14
Юҳанно 15:19
Сизлар бу дунёга тегишли бўлганингизда эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Сизлар эса бу дунёга тегишли эмассизлар. Мен сизларни бу дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади.
រុករក Юҳанно 15:19
គេហ៍
ព្រះគម្ពីរ
គម្រោងអាន
វីដេអូ