1
2 Бутрус 2:9
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азоблар учун сақлайди.
ប្រៀបធៀប
រុករក 2 Бутрус 2:9
2
2 Бутрус 2:21-22
Солиҳлик йўлини билгандан кейин, уларга топширилган муқаддас амрлардан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмагани ўзлари учун яхшироқ бўлар эди. Бундай одамларга мана шу мақол айнан тўғри келади: “Ит ўз қусуғига қайтар, Ювилган чўчқа эса балчиққа.”
រុករក 2 Бутрус 2:21-22
3
2 Бутрус 2:19
Уларга: “Эркин бўласизлар”, дея ваъда берадилар, ҳолбуки, ўзлари гуноҳ қулидирлар. Ахир, одам нимадан енгилса, ўшанинг қули бўлар, деб бежиз айтилмаган.
រុករក 2 Бутрус 2:19
4
2 Бутрус 2:20
Раббимизу нажоткоримиз бўлган Исо Масиҳни таниб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган одамлар яна эски қилиқларига қайтиб, қабиҳликка мағлуб бўлишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади.
រុករក 2 Бутрус 2:20
5
2 Бутрус 2:1
Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто уларнинг жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини муқаррар кулфатга йўлиқтирадилар.
រុករក 2 Бутрус 2:1
គេហ៍
ព្រះគម្ពីរ
គម្រោងអាន
វីដេអូ