Закариё 12
12
12–БОБ
Қуддуснинг келажакдаги ғалабаси
1Башорат. Эгамизнинг Исроил#12:1 Исроил — бу ўринда Худонинг жамики халқи назарда тутилган (11:14 изоҳига қаранг). ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда: 2“Қараб туринглар, Мен Қуддусни шароб қадаҳидай қилиб қўяман. У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади#12:2 У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29 га қаранг). Халқлар Қуддусга ҳужум қилсалар, уларнинг ўзлари ҳалок бўладилар.. Қуддусни қамалга олишганда, Яҳудо юртининг қолган бошқа жойларига ҳам ҳужум қилишади. 3Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар. 4Ўша куни, Мен ҳар бир отни даҳшатга соламан, уларнинг чавандозларини эса ақлдан оздираман, — демоқда Эгамиз. — Яҳудо халқига эса Ўзим ғамхўрлик қиламан. Душманларининг отларини кўр қилиб қўяман. 5Шунда Яҳудо уруғлари ўзларига:
— Қуддус аҳолисининг қудрат манбаи бизнинг Худойимиз, Сарвари Оламдир, — дейдилар.
6Ўша куни Мен Яҳудо уруғларини ўтин орасидаги қизиб турган чўғдай, буғдой боғламлари орасидаги ёниб турган машъаладай қиламан. Улар ўнгу сўлдаги, атрофидаги халқларни ямлаб ютадилар. Қуддусдаги одамлар эса осойишта ҳаёт кечирадилар.
7Мен, Эгангиз, аввал Яҳудо халқига ғалаба бераман. Довуд авлодининг ва Қуддус аҳолисининг шуҳрати Яҳудонинг шуҳратидан ошиб кетмаслиги учун шундай қиламан. 8Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай Қуддус аҳлини бошлаб боради. 9Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир.
10Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай, мотам тутишади. 11Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд, Магидў водийсидаги Ҳадад–Риммонда#12:11 Ҳадад–Риммон — Яҳудонинг охирги солиҳ шоҳи Йўшиё аза тутиш учун бориб турадиган жойнинг номи бўлиши мумкин. Йўшиё Магидў текислигида бўлган жангда ўлдирилган (2 Солномалар 35:20-25 га қаранг). тутилган азадай, кучли бўлади. 12Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан#12:12 Натан — Довуднинг ўғилларидан бири (2 Шоҳлар 5:14 га қаранг). авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, 13Леви авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах#12:13 Шимах — Левининг набираларидан бири (Саҳрода 3:17-18 га қаранг). авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар. 14Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар.”
Currently Selected:
Закариё 12: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020