YouVersion Logo
Search Icon

Титус 2

2
2–БОБ
Жамоатдаги ёшу қариларга ва қулларга насиҳатлар
1Титус, сен соғлом таълимот асосида насиҳат қил. 2Ёши катта эркакларга айт: улар майхўрликка берилмаган, ҳурматга сазовор, вазмин, имонда мустаҳкам, меҳрибон ва сабр–тоқатли бўлсинлар.
3Ёши катта аёлларга ҳам тайинла, улар шарафли ҳаёт кечирсинлар. Ғийбат қилмасинлар, майхўрликка ружу қўймасинлар. Ҳар қандай хайрли ишда ибрат кўрсатиб, 4келинларга панд–насиҳат қилсинлар, уларга ўз эрлари ва фарзандларини севишни, 5вазмин, иффатли, рўзғорга жонкуяр, меҳрибон, эрларига бўйсунадиган бўлишни ўргатсинлар. Шунда ҳеч ким Худонинг каломини ёмонламайди.
6Йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин. 7Ҳар бир ишда юриш–туришинг билан ўзинг уларга ўрнак бўлгин. Таълим берганингда самимий ва жиддий бўл. 8Тўғри таълим бергин, шунда танқиднинг олдини олган бўласан ва рақибларимиз биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қоладилар.
9Қулларга ўргат, улар доим ўз хўжайинларига итоат этиб, уларни мамнун қилсинлар. Гап қайтармасинлар, 10ўғрилик қилмасинлар, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл тутиб, ишончга сазовор бўлсинлар. Шунда қуллар хулқ–атвори билан нажоткоримиз Худо ҳақидаги таълимотнинг тенги йўқ гўзаллигини намоён этадилар.
11Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди. 12-13Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу–эҳтирослардан воз кечишимиз керак. Ахир, бизнинг ажойиб умидимиз бор: биз нажоткоримиз Исо Масиҳнинг келишига ва буюк Худонинг улуғворлигини кўришга умид боғлаганмиз. Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим. 14Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди.
15Айтганларимнинг ҳаммасини сен жамоатдагиларга ўргат. Худо берган ҳокимият билан уларга насиҳат қил, танбеҳ бер. Сени биронтаси камситишига йўл қўйма.

Currently Selected:

Титус 2: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in