YouVersion Logo
Search Icon

Саҳрода 28

28
28–БОБ
Доимий назрлар
1Эгамиз Мусога айтди: 2“Исроил халқига шундай деб буюр: улар таом назрларини Менга ҳар доим белгиланган вақтда келтиришсин. Куйдириладиган бу назрлардан Менга ёқимли ҳид келади.” 3Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. 4Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар. 5Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса#28:5 икки коса — ибронийча матнда чорак хин, тахминан 1 литрга тўғри келади (шу бобнинг 7–оятида ҳам бор). тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса#28:5 тўрт коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан бир қисми, тахминан 2 литрга тўғри келади. сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. 6Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда кунда куйдириладиган қурбонликлар илк бор Синайда жорий қилинган эди. 7Ҳар бир қўзига қўшиб икки коса шароб назрини ҳам келтиринглар. Шаробни Эгамизга атаб Муқаддас чодирда назр қилиб қуйинглар. 8Иккинчи қўзини кечқурун қурбонлик қилинглар. Эрталабки қурбонлик сингари, бу қурбонликка қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назри қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
Шаббат кунида қилинадиган назрлар
9Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса#28:9 саккиз коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан икки қисми, тахминан 4 литрга тўғри келади (шу бобнинг 12, 20, 28–оятларида ҳам бор). сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. 10Бу куйдириладиган қурбонликларни ҳар Шаббатда кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар.
Ойнинг биринчи кунида қилинадиган назр
11Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 12Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса#28:12 ўн икки коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан уч қисми, тахминан 6 литрга тўғри келади (шу бобнинг 20, 28–оятларида ҳам бор). ун, қўчқор билан саккиз коса ун, 13ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. 14Ҳар бир буқа билан тўрт коса#28:14 тўрт коса — ибронийча матнда ярим хин, тахминан 2 литрга тўғри келади. шароб, ҳар бир қўчқор билан уч коса#28:14 уч коса — ибронийча матнда хиннинг учдан бир қисми, тахминан 1,3 литрга тўғри келади. шароб, ҳар бир қўчқор қўзи билан эса икки коса#28:14 икки коса — ибронийча матнда чорак хин, тахминан 1 литрга тўғри келади. шаробни назр қилинглар. Бу куйдириладиган назрларни ҳар ойнинг биринчи кунида адо этинглар. 15Бундан ташқари, битта такани Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу ҳамма қурбонлигу назрларни кунда куйдириладиган қурбонликлар#28:15 кунда куйдириладиган қурбонликлар — шу бобнинг 1-8–оятларига қаранг. ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар.
Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрамида қилинадиган назрлар
16Биринчи ойнинг#28:16 Биринчи ой — 20:1 нинг биринчи изоҳига қаранг. ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини#28:16 Фисиҳ зиёфати — Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланган зиёфат (Чиқиш 12:1-42 га қаранг). нишонланглар. 17Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим. 18Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. 19Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 20Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, 21ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. 22Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. 23-24Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан#28:23-24 кунда эрталаб куйдириладиган қурбонлик — шу бобнинг 1-8–оятларига қаранг. ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин. 25Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
Ҳосил байрамида қилинадиган назрлар
26Ҳосил байрамининг#28:26 Ҳосил байрами — ибронийча матнда Ҳафталар байрами, Ҳосил байрамининг яна бир номи. Бу байрам Фисиҳ зиёфатидан кейин, 50 кун ўтгач нишонланади (Левилар 23:15-16 га қаранг). биринчи куни, Эгамизга янги ҳосилингизнинг донини назр қилганингизда, бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. 27Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун иккита буқа, битта қўчқор, еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. 28Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, 29ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. 30Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун битта такани қурбонлик қилинглар. 31Бу назрларни ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назрини кунда куйдириладиган қурбонликлардан#28:31 кунда куйдириладиган қурбонликлар — шу бобнинг 1-8–оятларига қаранг. ва уларга қўшиб қилинадиган дон назридан ташқари келтиринглар. Қурбонлик қилинадиган ҳамма жониворларингиз нуқсонсиз бўлсин.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Саҳрода 28