YouVersion Logo
Search Icon

Саҳрода 29

29
29–БОБ
Карнай байрамида қилинадиган назрлар
1Еттинчи ойнинг#29:1 Еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади. биринчи кунида бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Ўша куни карнайлар чалинсин. 2Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 3Қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса#29:3 ўн икки коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан уч қисми, тахминан 6 литрга тўғри келади (шу бобнинг 9, 14–оятларида ҳам бор). ун, қўчқор билан саккиз коса#29:3 саккиз коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан икки қисми, тахминан 4 литрга тўғри келади (шу бобнинг 9, 14–оятларида ҳам бор). ун, 4ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса#29:4 тўрт коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан бир қисми, тахминан 2 литрга тўғри келади (шу бобнинг 10, 15–оятларида ҳам бор). ун. 5Ўзларингизни гуноҳлардан поклаш учун битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. 6Бу назрлар ҳар ойнинг бошида ва кунда куйдириладиган қурбонликлардан#29:6 ҳар ойнинг бошида ва кунда куйдириладиган қурбонликлар — 28:1-15 га қаранг., уларга қўшиб, белгиланган миқдорда қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин. Булар Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда куйдирилсин.
Покланиш кунида қилинадиган назрлар
7Еттинчи ойнинг#29:7 Еттинчи ой — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг. ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. 8Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 9Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, 10ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. 11Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар гуноҳлардан поклаш қурбонлигидан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ҳамда кунда куйдириладиган қурбонликлару#29:11 кунда куйдириладиган қурбонликлар — 28:1-8 га қаранг. уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин.
Чайла байрамида қилинадиган назрлар
12Еттинчи ойнинг#29:12 Еттинчи ой — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг. ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар.
13Биринчи куни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ўн учта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 14Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, ҳар бир қўчқор билан саккиз коса ун, 15ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. 16Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар#29:16 кунда куйдириладиган қурбонлик — 28:1-8 га қаранг. ва уларга қўшиб қилинадиган дон, шароб назридан ташқари келтирилсин.
17Иккинчи куни ўн иккита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 18Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 19Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
20Учинчи куни ўн битта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 21Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 22Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
23Тўртинчи куни ўнта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 24Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 25Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
26Бешинчи куни тўққизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 27Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 28Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
29Олтинчи куни саккизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 30Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 31Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
32Еттинчи куни еттита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 33Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 34Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
35Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. 36Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. 37Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар. 38Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар#29:38 кунда куйдириладиган қурбонлик — 28:1-8 га қаранг. ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
39Байрамларда Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик, тинчлик қурбонлиги, дон билан шароб назрлари шулардан иборатдир. Булар берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назр ва кўнгилдан чиқариб бериладиган назрлардан ташқари келтирилади.”

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Саҳрода 29