Саҳрода 27
27
27–БОБ
Залофходнинг қизлари
1-2Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди. Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди:
3— Отамиз саҳрода вафот этди. У Эгамизга қарши йиғилган Кўрахнинг тўдасига шерик бўлмаган, ўз гуноҳи туфайли оламдан ўтди. Отамизнинг ўғли йўқ. 4Ўғли бўлмагани учун отамизнинг номи уруғи орасидан ўчиб кетиши керакми? Бизга ҳам амакиларимиз қатори ерни мулк қилиб беринглар.
5Мусо уларнинг талабини Эгамизга айтди. 6Эгамиз шундай жавоб қайтарди:
7— Залофходнинг қизлари ҳақ гапни айтишяпти. Уларга албатта амакилари қатори ерни мулк қилиб беринглар. Отасининг улуши қизларига берилсин. 8Исроил халқига ҳам шундай деб уқтир. Агар бирор киши вафот этса–ю, ўғли бўлмаса, унинг мулки қизига қолсин. 9Агар қизи ҳам бўлмаса, у одамнинг мулки ака–укаларига қолсин. 10Борди–ю, марҳумнинг ака–укалари ҳам бўлмаса, унинг мулки амакиларига қолсин. 11Агар марҳумнинг амакилари ҳам бўлмаса, унинг мулки уруғидаги энг яқин қариндошига қолсин. Ўша қариндоши меросхўр бўлсин. Сен орқали, Мен, Эгангиз, берган бу амр Исроил халқи учун қонун бўлиб қарор топсин.
Ёшуа Мусонинг вориси қилиб танланади
12Эгамиз яна Мусога деди:
— Аборим тизмасидаги#27:12 Аборим тизмаси — Ўлик денгизнинг шимолий қирғоғидан шарқда жойлашган. анави тоққа чиқиб, Мен Исроил халқига берадиган юртга қара. 13Ўша юртни кўрганингдан кейин, аканг Ҳорун сингари оламдан ўтасан#27:13 Ўша юртни кўрганингдан кейин…оламдан ўтасан — Қонунлар 34:1-8 га қаранг.. 14Чунки жамоа Зин чўлида Мендан нолиганда, сизлар икковингиз Менинг амримга қарши исён қилган эдингизлар. Марива сувлари бўйида жамоанинг кўзи олдида Менинг муқаддаслигимни намоён қилмадингизлар#27:14 Марива сувлари бўйида…муқаддаслигимни намоён қилмадингизлар — 20:1-13 га қаранг.. (Ўша Марива сувлари#27:14 Ўша Марива сувлари — Рафидим ёнидаги Марива эмас, балки бошқа жойдир (Чиқиш 17:1-7 га қаранг). Зин чўлидаги Кадеш яқинидадир.)
15Мусо Эгамизга деди:
16— Эй Эгам, одамзод руҳларининг Худоси, жамоа устидан бир одамни тайинла. 17У халқни жангларга бошлаб борсин, токи Сенинг жамоанг чўпонсиз қўйдай бўлиб қолмасин.
18Шунда Эгамиз Мусога:
— Нун ўғли Ёшуани ёнингга ол, — деди. — Унда Менинг Руҳим бор#27:18 Унда Менинг Руҳим бор — ибронийча матнда Унда бир руҳ бор. Бу ўринда руҳ сўзи Худонинг Руҳига ишора қилган бўлиши мумкин. Эски Аҳдда Худонинг Руҳи махсус вазифани бажарган инсонларга, жумладан, йўлбошчиларга берилган эди. Бироқ руҳ сўзи йўлбошчилик вазифаси учун зарур бўлган лаёқат ва қобилиятни билдирган бўлиши ҳам мумкин. Қобилиятлар Худодан берилган инъом бўлгани учун иккала вариантнинг ҳам маъноси бир–бирига яқин.. Ёшуага қўлингни қўй#27:18 Ёшуага қўлингни қўй — бу ҳаракат Мусонинг йўлбошчилик вазифаси Ёшуага топширилишининг рамзи эди.. 19Кейин уни руҳоний Элазарнинг ва бутун жамоанинг олдида турғизиб, халқ йўлбошчиси этиб тайинла. 20Бутун Исроил жамоаси унга итоат қилиши учун Ёшуага ўз салоҳиятингдан бер. 21Ёшуа ҳамма ишни Элазар билан бамаслаҳат қилсин. Элазар Урим орқали Ёшуа учун Менинг иродамни билиб берсин#27:21 Элазар Урим орқали…иродамни билиб берсин — айрим ҳолларда руҳонийлар Худонинг хоҳишини билиш учун Урим ва Туммим деган муқаддас нарсалардан фойдаланишарди. Бу оятда фақат Урим тилга олинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг.. Ёшуа ва бутун Исроил жамоаси ҳамма вазиятда шунга қараб иш тутсин.
22Эгамиз амр этгандай, Мусо Ёшуани руҳоний Элазар ва бутун жамоанинг олдида тик турғизиб қўйди. 23Сўнг Эгамизнинг Мусога берган амрига мувофиқ, қўлини Ёшуага қўйиб, Исроил халқининг йўлбошчиси қилиб тайинлади.
Currently Selected:
Саҳрода 27: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020