Саҳрода 26
26
26–БОБ
Исроил халқи иккинчи марта рўйхатга олинади
1Ўлатдан сўнг Эгамиз Мусо билан руҳоний Ҳорун ўғли Элазарга деди: 2“Жамики Исроил халқининг урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини хонадони бўйича санаб чиқинглар.”
3Бу пайтда Исроил халқи Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қурган эди. Мусо билан руҳоний Элазар халққа: 4“Эгамиз бизга амр қилгандай йигирма ёшдан юқори бўлган эркакларини санаб чиқинглар”, деб айтишди. Миср юртидан чиққан жамики Исроил халқининг рўйхати қуйидагича эди:
5Рубен Исроилнинг#26:5 Исроил — Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг). тўнғичидир. Рубен ўғилларидан келиб чиққан уруғлар мана шулардир: Ханўхдан Ханўх уруғи, Паллувдан Паллув уруғи, 6Хазрондан Хазрон уруғи, Кармидан Карми уруғи келиб чиққан. 7Рубен уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 43.730 киши чиқди.
8Паллувнинг Элиёб деган ўғли бор эди, 9Элиёбнинг эса Намувол, Датан ва Абурам деган ўғиллари бор эди. Датан ва Абурам Исроил йўлбошчилари эди. Кўрахнинг издошлари Эгамизга қарши исён кўтаришганда#26:9 Кўрахнинг издошлари Эгамизга қарши исён кўтаришганда… — 16:1-35 га қаранг., Датан ва Абурам ҳам уларга қўшилишиб, Мусо билан Ҳорунга қарши бош кўтарган эдилар. 10Ер ёрилиб, Кўрах билан бирга уларни ҳам ютиб юборганди. Ўша куни аланга Кўрахнинг 250 нафар издошини куйдириб йўқ қилганди. Мана шу воқеа халққа огоҳлантириш эди. 11Лекин Кўрахнинг ўғиллари ўша куни омон қолди.
12Шимўн ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Намуволдан Намувол уруғи, Ёминдан Ёмин уруғи, Ёхиндан Ёхин уруғи, 13Зерахдан Зерах уруғи, Шовулдан Шовул уруғи келиб чиққан. 14Шимўн уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 22.200 киши чиқди.
15Гад ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Зафўндан Зафўн уруғи, Хагидан Хаги уруғи, Шунодан Шуно уруғи, 16Ознахдан Ознах уруғи, Еридан Ери уруғи, 17Арўддан Арўд уруғи, Эралидан Эрали уруғи келиб чиққан. 18Гад уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 40.500 киши чиқди.
19-20Яҳудо ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шелодан Шело уруғи, Параздан Параз уруғи, Зерахдан Зерах уруғи келиб чиққан. Яҳудонинг икки ўғли Ғур ва Ўнан Канъон юртида оламдан ўтган эдилар#26:19-20 …Ғур ва Ўнан Канъон юртида оламдан ўтган эдилар — Ибтидо 38:1-10 га қаранг.. 21Параздан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хазрондан Хазрон уруғи, Хомулдан Хомул уруғи келиб чиққан. 22Яҳудо уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 76.500 киши чиқди.
23Иссахор ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Тўлодан Тўло уруғи, Пувахдан Пувах уруғи, 24Ёшувдан Ёшув уруғи, Шимрондан Шимрон уруғи келиб чиққан. 25Иссахор уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 64.300 киши чиқди.
26Забулун ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Сареддан Саред уруғи, Элўндан Элўн уруғи, Яхлиёлдан Яхлиёл уруғи келиб чиққан. 27Забулун уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 60.500 киши чиқди.
28Юсуфнинг ўғиллари Манаше ва Эфрайимдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир:
29Манашедан келиб чиққан уруғлар шулардир: Мохирдан Мохир уруғи келиб чиқди. Гилад уруғи Мохирнинг ўғли Гиладдан келиб чиққан. 30Гиладдан келиб чиққан уруғлар қуйидагичадир: Язардан Язар уруғи, Халекдан Халек уруғи, 31Осриёлдан Осриёл уруғи, Шакамдан Шакам уруғи, 32Шамидодан Шамидо уруғи, Хафердан Хафер уруғи келиб чиққан. 33Хафер ўғли Залофходнинг ўғли йўқ, қизлари бор эди, холос. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. 34Манаше уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 52.700 киши чиқди.
35Эфрайим ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шуталахдан Шуталах уруғи, Бохирдан Бохир уруғи, Тахандан Тахан уруғи келиб чиққан. 36Шуталах ўғли Ирондан Ирон уруғи келиб чиққан. 37Эфрайим уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 32.500 киши чиқди.
Юсуф насли ана шулардан иборатдир.
38Бенямин ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Белахдан Белах уруғи, Ошболдан Ошбол уруғи, Охирамдан Охирам уруғи, 39Шафуфамдан Шафуфам уруғи, Хуфамдан Хуфам уруғи келиб чиққан. 40Белахнинг ўғиллари Ард ва Нўъмондан келиб чиққан уруғлар шулардир: Арддан Ард уруғи, Нўъмондан Нўъмон уруғи келиб чиққан. 41Бенямин уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.600 киши чиқди.
42Дан ўғли Хушимдан Хушим#26:42 …Хушимдан Хушим… — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шухом. Унинг Хушим деган шакли Ибтидо 46:23 дан олинган. уруғи келиб чиққан. Дан уруғлари шулардан иборатдир: 43бутун Дан насли Шухом уруғидан ташкил топган эди. Улар саналганда, 64.400 киши чиқди.
44Ошер ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Йимнахдан Йимнах уруғи, Йишвидан Йишви уруғи, Бариёдан Бариё уруғи келиб чиққан. 45Бариё ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хабердан Хабер уруғи, Малхиёлдан Малхиёл уруғи келиб чиққан. 46Ошернинг Серах деган қизи ҳам бор эди. 47Ошер уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 53.400 киши чиқди.
48Нафтали ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Яхзиёлдан Яхзиёл уруғи, Гўнодан Гўно уруғи, 49Изардан Изар уруғи, Шиллемдан Шиллем уруғи келиб чиққан. 50Нафтали уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.400 киши чиқди.
51Шундай қилиб, Исроил халқининг ҳамма эркаклари саналганда, 601.730 киши чиқди.
52Эгамиз Мусога деди: 53“Ерни одамларнинг сонига қараб қабилаларга мулк қилиб бўлиб бер. 54Катта қабилага каттароқ улуш бер, кичик қабилага кичикроқ улуш бер. Ҳар бир қабилага рўйхатга олинган одамларнинг миқдорига қараб улуш берилсин. 55Ерни қабилаларга рўйхатдаги одамларнинг сонига қараб бўлиб бераётганингизда, қуръа ташланглар#26:55 …қуръа ташланглар — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.. 56Ҳар бир қабиланинг улуши қабиланинг катта–кичиклигига қараб қуръа бўйича тақсимлансин.”
57Леви қабиласининг рўйхати эса, уруғлари бўйича, қуйидагичадир:
Гершондан Гершон уруғи, Қоҳотдан Қоҳот уруғи, Мароридан Марори уруғи келиб чиққан. 58Бу уруғлардан: Лубнах уруғи, Хеврон уруғи, Махли уруғи, Муши уруғи, Кўрах уруғи келиб чиққан.
Қоҳот Имромнинг отаси эди. 59Имромнинг хотини эса Йўхавад деган аёл эди. Йўхавад Левининг қизи бўлиб, у Мисрда туғилган эди. Йўхавад Имромга икки ўғил — Ҳорун ва Мусони ҳамда бир қиз — Марямни туғиб берди. 60Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар деган ўғиллари бор эди. 61Надов ва Абиҳу Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун нобуд бўлган эдилар#26:61 Надов ва Абиҳу…нобуд бўлган эдилар — 3:1-4 га ва Левилар 10:1-2 га қаранг..
62Шундай қилиб, Леви қабиласининг бир ойлик ўғил болаларидан тортиб, катта ёшдаги эркакларигача саналганда, 23.000 киши чиқди. Левиларга Исроил халқи орасида улуш берилмагани учун, улар Исроил халқи қаторида рўйхатга олинмаган эди.
63Мусо билан руҳоний Элазар Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида рўйхатга олган Исроил халқи ана шулардан иборат эди. 64Мусо билан руҳоний Ҳорун Синай саҳросида рўйхатга олган одамларнинг бирортаси бу рўйхатга кирмади, 65чунки Эгамиз Исроил халқининг ўша авлодига: “Сизлар саҳрода ўлиб кетасизлар”, деб айтганди#26:65 …Эгамиз…айтганди — 14:26-35 га қаранг.. Улардан фақат Натан ўғли Холиб ва Нун ўғли Ёшуа тирик қолган эди.
Currently Selected:
Саҳрода 26: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020