Матто 27
27
27–БОБ
Хоин Яҳудонинг ҳалокати
1Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар. 2Улар Исони боғлаб, ҳоким Пилатга#27:2 ҳоким Пилат — Рим ҳукумати томонидан Яҳудия вилоятига тайинланган ҳоким. олиб бориб топширдилар.
3Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан йўлбошчиларга қайтариб олиб келди. 4У:
— Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса:
— Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди.
5Яҳудо кумуш тангаларни Маъбадга отиб юборди–да, чиқиб кетди. У бориб, ўзини осиб ўлдирди.
6Бош руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пулни Маъбад хазинасига қўша олмаймиз, чунки булар қонга беланган”, — дейишди. 7Улар маслаҳатлашиб, бу пулга кулолнинг даласини#27:7 кулолнинг даласи — кулолга тегишли бўлган далага ишора бўлиши мумкин. Аммо бу ибора кулоллар лой оладиган жойга ёки кулоллар ишлайдиган жойга ёки эски, синган сопол идишлар ташланадиган жойга нисбатан ҳам ишлатилган бўлиши мумкин. сотиб олдилар, у ерга мусофирлар дафн қилинадиган бўлди. 8Шунинг учун ўша ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади. 9-10Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг башорати#27:9-10 Еремиё пайғамбарнинг башорати — мазкур оятлардаги қўштирноққа олинган парчада Закариё 11:12-13 да баён қилинган ғоялар ва Еремиё пайғамбарнинг ҳаётида содир бўлган воқеалар бирга қўшилган (Еремиё 19:1-13 га қаранг). бажо бўлди:
“Улар ўттиз кумуш тангани олиб,
Кулолнинг даласини сотиб олдилар.
Бу пул Исроил халқининг У учун белгилаган нархи эди.”
Эгамизнинг амри бўйича, Еремиёнинг ҳаётида ҳам худди шундай воқеа юз берган эди.
Исо Пилат ҳузурида
11Исо ҳоким Пилатнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан:
— Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.
— Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.
12Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. 13Шунда Пилат Унга:
— Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! — деди. 14Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди.
15Ҳокимнинг бир одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида#27:15 Фисиҳ байрами — 26:2 изоҳига қаранг. оломоннинг хоҳишига кўра, бир маҳбусни озод қилар эди. 16Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа#27:16 Ёшуа — юнонча матнда Иисус, бу исм ибронийча Ёшуа исмидан олинган. Шу бобнинг 17–оятида ҳам бор. Бараббас#27:16 Ёшуа Бараббас — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Бараббас. Шу бобнинг 17–оятида ҳам бор. исмли бир маҳбус бор эди. 17Халқ тўплангач, Пилат улардан сўради:
— Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Ёшуа Бараббасними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?
18Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди. 19Пилат ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу Одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”
20Аммо бош руҳонийлар билан йўлбошчилар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббасни озод қилинг, Исони эса ўлдиринг” деб сўрашга уларни кўндирдилар.
21Ҳоким оломондан яна сўради:
— Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар?
— Бараббасни! — деб жавоб берди улар.
22— Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат.
— Хочга михлансин! — дейишди бир оғиздан.
23— Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон:
— Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.
24Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб:
— Бу Одамнинг#27:24 Бу Одам — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бу солиҳ Одам. тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! — деди–да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди. 25Бутун халқ бунга жавобан:
— Унинг қони бизнинг ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! — дейишди.
26Шундан сўнг Пилат Бараббасни озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
Исони ҳақорат қилишади
27Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. 28Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар. 29Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” деб масхара қилдилар. 30Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта–қайта бошига урдилар. 31Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.
Исо хочга михланади
32Улар йўлда Киринеялик#27:32 Киринея — бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида, ҳозирги Ливия мамлакатининг ҳудудида жойлашган эди. Шимўн деган кишини учратиб қолиб, Исонинг хочини#27:32 хоч — бу ўринда хочнинг кўндаланг ёғочига ишора қилинган. Ўлимга маҳкум қилинган инсон бу ёғочни ҳукм ижро қилинадиган жойгача ўзи кўтариб бориши керак эди. Бундан олдин Исони аёвсиз қамчилашгани учун (шу бобнинг 26–оятига ва Марк 15:15, Юҳанно 19:1 га қаранг), У шу қадар ҳолдан тойган эдики, эҳтимол, хочни Ўзи кўтаришга мадори қолмаган бўлса керак. кўтариб боришга уни мажбур қилдилар. 33Улар Гўлгота деган жойга етиб келдилар. Гўлгота “бош суяги” маъносини беради. 34Аскарлар у ерда Исога ичгани аччиқ ўт#27:34 аччиқ ўт — хочга михланадиган одамларнинг азобини оз бўлса–да, камайтириш учун бериладиган дори бўлиши мумкин. аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўрди, аммо ичмади. 35Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди#27:35 Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди — Забур 21:19 га қаранг.. 36Кейин ўша ерда Исони қўриқлаб ўтиришди. 37Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир” деган айбномани осиб қўйдилар.
38Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди. 39Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди#27:39 …бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди — Забур 21:8 га қаранг.:
40— Эй Маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Агар Худонинг Ўғли#27:40 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи! Хочдан тушиб кўр–чи!
41Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди:
42— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шоҳи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз. 43У Худога ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин#27:43 У Худога ишонарди…ҳозир Уни қутқарсин — Забур 21:9 га қаранг.. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган–ку!
44Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай ҳақоратлар эдилар.
Исо жон беради
45Тушдан бошлаб соат учгача#27:45 Туш…соат уч… — юнонча матнда Олтинчи соат…тўққизинчи соат…, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайтлари ўша соатлар билан белгиланар эди. ҳамма ёқ зулматга чўмди. 46Соат учларда Исо баланд овоз билан:
— Эли, Эли, ламо шавақтани?#27:46 Эли, Эли, ламо шавақтани? — Эли — ибронийча сўз, ламо шавақтани орамийча иборадир. — деб фарёд қилди. Бунинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!”#27:46 Забур 21:2 га қаранг. демакдир. 47У ерда турган баъзилар буни эшитиб:
— У Илёсни#27:47 Илёс — иброний тилида Элийаҳ. Бу исм олдинги оятдаги Эли сўзига оҳангдош. чақиряпти, — дейишди. 48Улардан бири югуриб бориб, шимгични олди ва арзон шаробга#27:48 арзон шароб — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз авом халқ кунда ичадиган нордон шаробга ишора қилади. Бу шароб Рим аскарлари учун ўша ерга олиб келинган бўлиши мумкин. ботириб, бир қамишнинг учига илди–да, Исога ичиш учун узатди. 49Бошқалари эса:
— Қани, кўрайлик–чи, Илёс келиб#27:49 …Илёс келиб… — 16:14 изоҳига қаранг. Уни қутқарармикан, — дейишди.
50Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.
51Шу заҳоти Маъбаддаги парда#27:51 Маъбаддаги парда — шоҳ Ҳирод қайта қурган Маъбадда иккита парда бор эди. Парданинг бири Маъбаднинг кираверишида осилган, иккинчиси эса Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турар эди. Бу оятда Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турадиган парда назарда тутилган. Маъбаддаги парданинг йиртилиши Исо туфайли одамларга Худонинг ҳузурига йўл очилганидан далолат беради (Юҳанно 4:19-24, Ибронийлар 9:1-10, 10:19-22 га қаранг). юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. 52Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди. 53Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилгандан кейин муқаддас Қуддус шаҳрига бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди.
54Исони қўриқлаб турган Рим юзбошиси билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар:
— Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — дедилар.
55У ерда бир талай аёллар ҳам бор эди, улар узоқдан қараб турган эдилар. У аёллар Жалиладан Исога эргашиб келган ва Унга хизмат қилгандилар. 56Уларнинг орасида Магдалалик#27:56 Магдала — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғидаги қишлоқ. Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ва Забадиё ўғилларининг#27:56 Забадиё ўғиллари — яъни Ёқуб ва Юҳанно. онаси ҳам бор эди.
Исо дафн қилинади
57Оқшом тушаётган пайтда#27:57 Оқшом тушаётган пайтда… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Жума куни тугаётгани учун Юсуф жасадни Шаббат куни бошланмасидан олдин қабрга қўймоқчи бўлган (Луқо 23:50-56 га қаранг). Юсуф деган Ариматеялик#27:57 Ариматея — Қуддусдан 35 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар. бир бой одам келди. У ҳам Исонинг шогирди эди. 58Юсуф Пилатнинг ҳузурига бориб, Исонинг жасадини сўради. Пилат жасадни унга беришни буюрди. 59Юсуф жасадни олиб, уни тоза зиғир матосига кафанлади 60ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди. 61Магдалалик Марям билан бошқа Марям#27:61 бошқа Марям — шу бобнинг 56–оятига қаранг. у ерда қолиб, қабрнинг рўпарасида ўтиравердилар.
62Шаббат арафасининг эртасига бош руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига йиғилишиб, 63дедилар:
— Ҳазрати олийлари, бир нарса эсимизга тушиб қолди: ўша ёлғончи тириклигида: “Уч кундан кейин Мен тириламан”, деган эди. 64Шунинг учун буйруқ беринг: қабр уч кун қўриқлансин. Акс ҳолда, Унинг шогирдлари бориб, жасадни ўғирлаб кетадилар–да, одамларга: “У ўликдан тирилди” деб айтадилар. Бу ёлғон биринчисидан#27:64 биринчиси — улар Исонинг Масиҳ эканлигига ишонмас эдилар, бу ҳақдаги гапларни ёлғон, деб ҳисоблардилар. ҳам баттар бўлади.
65Пилат уларга деди:
— Хўп, қўриқчиларни олиб, қўлингиздан келганча, қабрни қўриқланглар.
66Улар бориб, қабр тошига муҳр босдилар ва қабрни қўриқлай бошладилар.
Currently Selected:
Матто 27: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020