Матто 26
26
26–БОБ
Исони ўлдириш режаси
1Исо бу гапларни айтиб бўлгач, шогирдларига шундай деди: 2“Икки кундан кейин Фисиҳ зиёфати#26:2 Фисиҳ зиёфати — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора (Марк 14:1, Луқо 22:1 га қаранг). Бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). бўлишини биласизлар. Ана ўшанда Инсон Ўғлига хоинлик қилишади, Уни хочга михлашади.”
3Бу пайтда бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари Каяфас исмли олий руҳонийнинг саройида йиғилган эдилар. 4Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар. 5Аммо улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда, халқ ғалаён кўтариши мумкин”, дедилар.
Исога атир мой қуйган аёл
6Исо Байтанияда#26:6 Байтания — 21:17 изоҳига қаранг. илгари тери касаллигига#26:6 тери касаллиги — 8:2 нинг биринчи изоҳига қаранг. чалинган Шимўннинг#26:6 илгари тери касаллигига чалинган Шимўн — бу одам ҳақида фақатгина шу оятда ва Марк 14:3 да айтиб ўтилган. Бу Шимўн Исодан шифо топгани билан танилган бўлиши мумкин. уйида 7меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан#26:7 ганч — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз наққошликда қўлланиладиган оқиш ёки сарғиш рангли тошни билдиради. Одатда бу тошдан ясалган идишларда атир мойни узоқ вақт давомида сақласа бўларди. ясалган идишда қимматбаҳо атир мой олиб келиб, Исонинг бошидан қуйди. 8Шогирдлар буни кўргач, ғазабланиб:
— Бу исрофгарчиликнинг нима кераги бор эди?! 9Ахир, бу мойни катта пулга сотиб, камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — дейишди.
10Шогирдлар нима тўғрисида гапираётганларини Исо билиб қолиб, уларга деди:
— Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди. 11Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман. 12Аёл бу мойни танамга тўкиб, Мени дафнга тайёрлади#26:12 Аёл…Мени дафнга тайёрлади — яҳудийларнинг урф–одатига кўра жасад дафн қилинишидан олдин унга хушбўй ҳидли зираворлар ва мойлар суртилар эди (Луқо 23:55-56, Юҳанно 19:38-40 га қаранг). Аёл қилган ишининг маъносини ўзи тушунганми ёки йўқми, аниқ эмас, аммо Исо айтадики, унинг бу ҳаракати Исонинг ўлими яқинлашиб қолганини билдирарди (яна шу бобнинг 2–оятига қаранг).. 13Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.
14Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб:
15— Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар. 16Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.
Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат
17Хамиртурушсиз нон байрамининг#26:17 Хамиртурушсиз нон байрами — шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг. биринчи кунида шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар:
— Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.
18Исо деди:
— Қуддусга фалончининг олдига бориб, унга шундай деб айтинглар: Устозимиз сизга: “Вақтим етди. Мен Фисиҳ зиёфатини шогирдларим билан сизнинг уйингизда ўтказмоқчиман”, деб айтиб юбордилар.
19Шогирдлар Исонинг айтганини қилиб, Фисиҳ таомини тайёрладилар.
20Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан дастурхон атрофига ёнбошлади. 21Овқатланаётганларида Исо:
— Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади, — деди.
22Шогирдлар қаттиқ хафа бўлиб, бирин–кетин:
— Ҳазрат, наҳотки мени назарда тутаётган бўлсангиз? — деб сўрадилар.
23У эса шундай жавоб берди:
— Мен билан баравар косага нонни ботирган Менга хиёнат қилади. 24Ҳа, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди.
25Сотқин Яҳудо Исога:
— Устоз, наҳотки ўша мен бўлсам? — деди.
— Ўзинг айтдинг, — деб жавоб берди Исо.
26Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб:
— Олиб енглар, бу Менинг танамдир, — деди. 27Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди:
— Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди. 28— Бу шароб Худонинг аҳдини#26:28 аҳд — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида янги аҳд. Исо Масиҳ бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз бўйнига олиб, хочда ўлди. Шу орқали янги аҳдни кучга киритди (Ибронийлар 8:6-13, 9:11-17 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД сўзига қаранг. билдиради. Бу аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. 29Сизларга шуни айтай: бир кун келиб, Мен сизлар билан бирга осмондаги Отамнинг Шоҳлигида янги шароб ичаман. Аммо ўша кун келмагунча узум неъматини оғзимга ҳам олмайман.
30Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи#26:30 Зайтун тоғи — 21:1 изоҳига қаранг. томон кетдилар.
Бутруснинг Исодан тониши ҳақида каромат
31Исо шогирдларига деди:
— Бугун кечаси ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган:
“Мен чўпонни ўлдираман,
Шунда сурувдаги қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”#26:31 Закариё 13:7 га қаранг.
32Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.
33Бутрус Исога деди:
— Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен ташлаб кетмайман!
34Исо унга:
— Сенга чинини айтайин, шу кечасиёқ, хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди. 35Бутрус Унга:
— Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлари ҳам шундай дедилар.
Исонинг боғдаги ибодати
36Шундан кейин Исо шогирдлари билан Гетсемания#26:36 Гетсемания — Зайтун тоғининг ғарбий ён бағридаги боғ. деган жойга борди. Исо шогирдларига:
— Шу ерда ўтириб туринглар, Мен нарироққа бориб, ибодат қиламан, — деди. 37У ёнига Бутрусни ва Забадиёнинг икки ўғлини#26:37 Забадиёнинг икки ўғли — яъни Ёқуб ва Юҳанно. олди. Исони қайғу, ғам қамради. 38У шогирдларига:
— Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди. 39Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди:
— Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси#26:39 бу азоб косаси — юнонча матнда коса. 20:22 нинг биринчи изоҳига қаранг. Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
40У шогирдлари ёнига келиб, уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди:
— Мен билан бирга бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмабсизлар–да! 41Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар#26:41 …васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар — Исо Ўз шогирдларини ҳадемай синов пайти бошланиши ҳақида огоҳлантиряпти (шу бобнинг 31-35–оятларига қаранг). Ўша пайтда улар васвасага тушиб, Исо Масиҳдан юз ўгиришлари мумкин эди.. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
42Исо иккинчи марта кетиб, шундай деб илтижо қилди:
— Эй Отам! Агар бу азоб косасидан қутулишимнинг иложи бўлмаса, майли, Мен ўша косадан ичаман. Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
43У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаётган эди. 44Исо уларнинг олдидан яна кетиб, аввалги сўзларини такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди.
45Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди:
— Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. 46Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!
Исо ҳибсга олинади
47Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари юборган эдилар. 48Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар.” 49У тўғри Исонинг олдига бориб:
— Ассалому алайкум, Устоз! — деб, Уни ўпди. 50Исо унга:
— Дўстим, қиладиган ишингни қила қол, — дейиши биланоқ, одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар. 51Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади. 52Лекин Исо унга деди:
— Қиличингни қинига солиб қўй! Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади. 53Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб#26:53 ўн минглаб — юнонча матнда ўн икки легиондан кўпроқ, маъноси минглар. Бу юнонча сўз Римликларнинг ҳарбий терминидан олинган бўлиб, 6000 аскардан иборат бўлган бўлинма маъносини ифодалайди. фаришталарини юборган бўларди. Шуни билмайсанми? 54Лекин бундай қилганимда эди, қандай қилиб Муқаддас битиклар#26:54 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. амалга ошарди? Ахир, буларнинг ҳаммаси содир бўлиши керак–ку!
55Шундан сўнг Исо оломонга деди:
— Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! Мен ҳар куни Маъбадда таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар. 56Аммо буларнинг ҳаммаси пайғамбарларнинг Муқаддас битиклардаги башоратлари бажо бўлиши учун рўй берди.
Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони қолдириб, қочиб кетишди.
Исо яҳудийларнинг Олий кенгаши олдида
57Исони қўлга олганлар Уни олий руҳоний Каяфаснинг ҳузурига олиб келдилар. У ерда Таврот тафсирчилари билан йўлбошчилар ҳам йиғилишган эди. 58Бутрус эса Исонинг орқасидан масофа сақлаб эргашиб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача келди. Бутрус ичкарига кириб, охири нима билан тугаркин, деб кузатиш учун соқчиларнинг ёнига ўтирди. 59Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг#26:59 Олий кенгаш — яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОЛИЙ КЕНГАШ иборасига қаранг. барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар#26:59 …Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар — Таврот қонунига кўра, бирортасини ўлимга маҳкум қилиш учун, жиноятни исботлайдиган камида иккита гувоҳ бўлиши керак эди (Қонунлар 17:6 га қаранг).. 60Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, 61шундай айтишди:
— Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган#26:61 Бу Одам…деган — Юҳанно 2:18-22 га қаранг..
62Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога:
— Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. 63Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди:
— Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли#26:63 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. — Масиҳ Сенмисан?
64Исо унга:
— Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини#26:64 Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиргани — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар#26:64 …Инсон Ўғлини…осмон булутларида келаётганини кўрасизлар — Дониёр 7:13 га қаранг..
65Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб#26:65 …ўз кийимларини йиртиб… — олий руҳоний бу ҳаракати билан Исонинг айтган сўзларидан дарғазаб бўлганини кўрсатди. деди:
— У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. 66Сизларнинг қарорингиз қандай?
— У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар.
67Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Унга шапалоқ уриб:
68— Эй Масиҳ! Қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар.
Бутрус Исодан тонади
69Бу пайтда Бутрус ташқарида ҳовлида ўтирган эди. Бир чўри қиз унинг ёнига келиб:
— Сиз ҳам ўша Жалилалик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. 70Лекин Бутрус ҳамманинг олдида буни инкор этиб деди:
— Нима тўғрисида гапираётганингизни тушунмаяпман.
71Сўнг дарвоза олдига борди. Шунда бошқа бир чўри қиз уни кўриб, у ерда турганларга:
— Мана бу одам Носиралик Исо билан бирга эди, — деди. 72Бутрус эса қасам ичиб:
— Мен Уни танимайман! — деб яна Исодан тонди.
73Бир оздан кейин у ерда турганлар келиб, Бутрусга:
— Сен ўшалардан эканинг шевангдан#26:73 шеванг — Жалилаликларнинг шеваси ўзгача бўлиб, Яҳудияликлар уларга паст назар билан қарар эдилар. билиниб турибди, — дейишди.
74— Худо урсин! Мен бу Одамни танимайман! — деб қасам ичди Бутрус. Шу пайт хўроз қичқирди. 75Шунда Бутрус Исонинг: “Хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. У ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.
Currently Selected:
Матто 26: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020