YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 14

14
14–БОБ
1Самария аҳолиси#14:1 Самария аҳолиси — 8:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. ўз Худосига қарши бош кўтарди,
Энди улар гуноҳининг жазосини тортади.
Улар қиличдан ҳалок бўлади,
Гўдакларини душманлар ерга уриб ўлдиради,
Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради.
Хўшея Исроил халқига хитоб қилади
2Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин!
Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг.
3Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт.
Сен Унга шундай деб айт:
“Гуноҳларимиздан кечиб юборгин,
Ибодатимизни қабул қилгин.
Қурбонгоҳингда буқаларни қурбонлик қилгандай,
Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.
4Оссурия бизга нажот бермайди,
Биз жанговар отларга минмаймиз.
Қўл билан ясалган бутларни
Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз.
Эй Эгамиз, биз — етимларга
Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”
Исроилга Эгамиз янги ҳаёт ваъда қилади
5Эгамиз шундай дейди:
“Мен халқимга шифо бериб,
Уларни бевафоликдан қайтараман,
Уларга қайта кўнгил қўяман,
Мен жаҳлдан тушдим.
6Мен Исроил учун шудрингдай бўламан,
Шунда Исроил нилуфардай очилади,
Лубнон ўрмонидай томир отади.
7Уларнинг новдалари ўсиб чиқади,
Зайтун дарахтидек кўркам бўлади,
Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.
8Уларнинг соясида халқлар яшайди.
Исроил мўл буғдой етиштиради,
Улар узумзордай кўп ҳосил беришади,
Лубнон шаробидай машҳур бўлишади.
9Эй Эфрайим#14:9 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг., Мен бутларингга асло ўхшамайман!#14:9 …Мен бутларингга асло ўхшамайман! — ёки …Энди бутларингни ташла!
Сенинг ибодатларингга жавоб бераман,
Сенга ғамхўрлик қиламан.
Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман#14:9 Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман… — Эски Аҳдда Худо фақат шу жойда дарахтга қиёсланган. Канъондаги халқларнинг удумига кўра, саждагоҳлар сербарг дарахтлар остида ёки тепаликларда жойлашган эди. Ўша жойларда одамлар Баал ва шунга ўхшаш маҳаллий худоларга қурбонлик келтириб, улардан ёмғир ёғдиришни, ўзларининг молларию далаларига барака беришни сўрардилар. Бу ўринда Худо Ўз халқига фақатгина Унинг Ўзи доим барака ва унумдорлик манбаи эканлигини эслатади.,
Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”
Хотима
10Ким доно бўлса,
Бу ерда ёзилган сўзларни тушунади,
Ким фаҳм–фаросатли бўлса,
Буларнинг ҳаммасини англаб олади.
Эгамизнинг йўллари тўғридир.
Солиҳлар Унинг йўлларидан юради,
Исёнчилар эса қоқилиб тушади.

Currently Selected:

Хўшея 14: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in