Хўшея 13
13
13–БОБ
Исроил устидан чиқарилган сўнгги ҳукм
1Эгамиз шундай дейди:
“Илгари Эфрайим#13:1 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. гапирганда ҳаммани титроқ босарди,
Исроилда унинг мартабаси улуғ эди.
Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди,
Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди.
2Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар.
Ўзларига бутлар ясашар,
Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар#13:2 …Кумушдан…санамлар ишлашар… — эҳтимол, кумушдан ясалган бу санамлар хонаки санамлар бўлиб, Байтилдаги олтин бузоқ шаклида бўлган (8:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).,
Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши–ку!
Менинг халқимга шундай деб айтишяпти#13:2 Менинг халқимга шундай деб айтишяпти… — 3 Шоҳлар 12:26-33 га қаранг.:
«Бутларга қурбонликлар келтиринглар!
Олтин бузоқларни ўпинглар!#13:2 Олтин бузоқларни ўпинглар! — мазкур бутларга итоаткорлик ва садоқат белгиси. 3 Шоҳлар 19:18 га қаранг.»
3Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади,
Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади.
Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади,
Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.
4Аммо Эгангиз Худо — Менман.
Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман.
Мендан бошқа Худони сен билмайсан,
Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг.
5Мен саҳрода#13:5 …саҳрода… — Худо Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқаргандан кейин, улар қирқ йил саҳрода кўчманчилардай яшаганлар. сенга ғамхўрлик қилдим,
Сувсиз қақраган чўлда сени боқдим.
6Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим#13:6 Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим… — Қонунлар 8:7-11 га қаранг.,
Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг,
Шу сабабдан сен Мени унутдинг.
7Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман,
Сенга бир шердай ҳужум қиламан.
8Болаларидан айрилган она айиқ каби ташланаман,
Сени тилка–пора қиламан.
Ўша жойдаёқ сени шердай ғажийман,
Йиртқичга ўхшаб сени қонга белайман.
9Эй Исроил, ўз бошингга ўзинг бало орттирдинг,
Ахир, Менга — Ўз Мададкорингга қарши чиқдинг.
10Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?!
«Бизга шоҳу ҳокимлар бер», деб сўраган бошлиқларинг қани?!
11Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим,
Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим.
12Эфрайимнинг жинояти ёзиб қўйилган,
Ҳа, унинг гуноҳи китобга битилган.
13Исроилнинг яшашга имконияти бор эди,
Аммо у нодон болага ўхшади,
Онани тўлғоқ тутганда,
У қориндан чиқишни хоҳламади.
14Мен бу халқни ўликлар диёридан қутқарармиканман?!
Уларни ўлимдан халос қилармиканман?!#13:14 Мен бу халқни…қутқарармиканман?! Уларни…халос қилармиканман?! — бу иборани дарак гап шаклида Мен бу халқни…қутқараман. Уларни…халос қиламан деб таржима қилса ҳам бўлади. Аммо дарак гап бу ўринда тўғри келмайди, чунки қолган оятларда муаллиф Исроил халқини Худонинг ҳукми ҳақида огоҳлантиряпти.
Эй ўлим, қирғин олиб келгин!
Эй ўликлар диёри#13:14 ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди., ҳалокатли кучингни кўрсатгин!#13:14 Эй ўлим, қирғин олиб келгин! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучингни кўрсатгин! — ибронийча матнда Эй ўлим, сен келтирадиган қирғин қани?! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучинг қани?! Бу ўриндаги саволлар мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Худо албатта Исроил халқини жазолашига ишора қилади.
Энди Мен раҳм–шафқат қилмайман.”
15Исроил қариндошлари орасида
Серпушт ва фаровон бўлса–да,
Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади,
Саҳродан эсган гармселни#13:15 гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол. Бу ўринда мажозий маънода ишлатилиб, Худонинг ҳукмини билдиради. жўнатади.
Исроилнинг булоғини қуритади,
Унинг чашмасини қовжиратади.
Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.
Currently Selected:
Хўшея 13: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020