Хабаққуқ 2
2
2–БОБ
1Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман#2:1 Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман — ибронийча матндан. Қадимий сурёнийча таржимада Қани кўрай–чи, У менинг шикоятимга қандай жавоб бераркан..
Худо Хабаққуққа жавоб беради
2Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин. 3Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.
4Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади#2:4 Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади — ёки Такаббурларга бир қара! Улар эгри йўллардан юрмоқда.. Солиҳлар эса Худога бўлган садоқати#2:4 Худога бўлган садоқати — ёки имони. туфайли тирик қолади.”
Хабаққуқ фосиқларнинг жазо олишини эълон қилади
5Бойлик#2:5 Бойлик — Қумрон қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда Шароб. алдамчидир. Бойлар такаббурдирлар, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймайдилар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишади, элларни қўл остига олишади. 6Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар:
“Эй бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни#2:6 қарзларингиз — мажозий маънода ишлатилган бу сўз бошқалардан зўравонлик билан тортиб олинган нарсаларга ишора қилади. Зўравонлар худди бошқалардан қарз олавериб, ўзининг бошига кулфат келтирадиган одамларга ўхшайди. Мана шу зўравонлар, бир кун келиб, қилмишлари учун жазо оладилар. орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?! 7Қарзларингизни қистайдиганлар тўсатдан пайдо бўлади. Улар келиб, сизларни даҳшатга солишади. Шунда сизлар улар учун ўлжа бўласизлар. 8Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар.
9Эй ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз. 10Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз. 11Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади.
12Эй қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой! 13Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади. Бу Сарвари Оламнинг иши эмасми?!
14Ҳа, сувлар тўлдиргандай денгизни,
Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизнинг улуғворлигини.
15Эй қўшни халқларга шаробни зўрлаб ичирганлар, ҳолингизга вой! Яланғоч баданларини томоша қилайлик деб, уларга ғазабингиз шаробидан#2:15 ғазабингиз шароби — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради. Шароб ичавериб маст бўлиб қолган инсон баъзан Худонинг ғазаби остида қолган инсоннинг тимсоли эди (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29 га қаранг). Мазкур оятда Хабаққуқ бу тимсолни Бобилнинг бошқа халқларга бўлган ғазабини — уларни хўрлаганини ва юртларини вайрон қилганини ифодалаш учун ишлатган. Аммо шу бобнинг 16–оятида Хабаққуқ бу тимсол орқали Бобилни огоҳлантириб, Худо уларни жазолайдиган вақт келишини айтади. ичирдингиз. Уларни маст қилдингиз. 16Бироқ сизлар обрў топмай ўзингиз шармандаликдан маст бўласизлар. Қани, ичинг! Яланғоч танангизни кўрсатинг! Ана, Эгамизнинг ўнг қўлидаги жазо косаси сизларга етиб келди! Обрўйингиз тўкилиб, шармандангиз чиқади. 17Ҳа, Лубнонда қилган зўравонлигингиз#2:17 Лубнонда қилган зўравонлигингиз — Лубнон тоғлари ўзининг катта садр дарахтлари ва гўзал табиати билан машҳур эди (Қонунлар 3:25, Забур 103:16-17 га қаранг). Бобилликлар ўша дарахтларнинг кўпини кесиб ташлаган эдилар (Ишаё 14:3-8 га қаранг). ўз бошингизга етади. У ерда ёввойи ҳайвонларни қирдингиз, энди ҳайвонлар сизларни даҳшатга солади. Чунки сизлар юртлару шаҳарларни вайрон қилдингиз. Одамларнинг қонини тўкиб, уларни нобуд қилдингиз.
18Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! 19Ҳолингизга вой, эй бир парча ёғочга «Уйғон!» деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга «Тур!» деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?!
20Эгамиз эса Ўзининг муқаддас Маъбадидадир.
Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин!”
Currently Selected:
Хабаққуқ 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020