Хабаққуқ 1
1
1–БОБ
1Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.
Хабаққуқ Худога адолатсизликдан шикоят қилади
2Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлвораман?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” деб илтижо қилавераман?! Бизга нажот берасанми ўзи?! 3Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал ва уруш авж олмоқда. 4Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун ноҳақ ҳукм чиқариляпти.
Худо Хабаққуққа жавоб беради
5Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар. 6Мана, Мен Бобилликларни#1:6 Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди. ғоят кучайтирмоқдаман. Бу халқ шафқатсиз ва тажовузкордир. Улар дунёнинг ҳар томонига юриш қиладилар, ўзга юртларни босиб оладилар. 7Ҳаммани қўрқув, ваҳимага соладилар. Ўзига хон, ўзига бек бўлган такаббурдир улар. 8Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
9Уларнинг тўдалари зўравонлик мақсадида келишади. Улар саҳродан келадиган қуюн каби бўлиб, қум йиққандай асирларни йиғишади. 10Шоҳларни мазахлашади, ҳукмдорларни масхара қилишади. Мустаҳкам шаҳарлар устидан кулишади. Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар#1:10 Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.. Уларни қўлга киритадилар. 11Сўнг шамол каби тез ўтиб кетишади. Улар ўз кучини худо деб биладилар, шунинг учун жазодан қоча олмайдилар.
Хабаққуқ Худога яна шикоят қилади
12Эй Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй суянган Қоям! Сен, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг. 13Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?!
14Сен одамларни денгиздаги балиқлар каби қилдинг, йўлбошчиси бўлмаган денгиз махлуқларига ўхшатиб қўйдинг. 15Бобилликлар одамларни ўз қармоғига илинтирадилар. Тўр ташлаб балиқ овлагандай уларни овлайдилар. Ёйма тўрларига#1:15 Тўр…Ёйма тўрлари… — Хабаққуқ балиқ овлашда ишлатиладиган икки хил тўр ҳақида сўз юритиб, Бобил лашкарининг қудратини тасвирлайди. Бу билан у Бобил лашкаридан қочиб–қутулишнинг иложи йўқлигини кўрсатмоқчи. Матнда ишлатилган тўрларнинг биринчиси думалоқ шаклда бўлиб, атрофига тошлар боғланар эди. Бундай тўрдан битта балиқчи фойдаланса ҳам бўларди. Иккинчи тўрнинг шакли эса узун тўртбурчак эди. Бу тўрнинг пастки томонига тошлар боғланар эди. Бундай тўрни бир нечта балиқчилар сувга отиб, уни икки тарафидан қирғоқ томон тортиб балиқ овлашарди. тушириб, қирғоққа тортиб чиқарадилар. Овини кўргач, хурсанд бўлиб севинадилар. 16Ҳа, тўрлари туфайли улар мўл ўлжа оладилар, сара таомлардан тановул қиладилар. Шунинг учун тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар#1:16 …тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар — бу жумла мажозий маънони ифодалаб, Бобилликлар ўз лашкарининг куч–қудратига ва ҳарбий салоҳиятига худога сиғингандай сиғинганларини кўрсатади (шу бобнинг 11–оятига қаранг)..
17Қачонгача улар тўрлари билан элларни овлайдилар?! Қачонгача халқларни шафқатсиз нобуд қиладилар?!
Currently Selected:
Хабаққуқ 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020