YouVersion Logo
Search Icon

Эфесликлар 6

6
6–БОБ
1Эй фарзандлар, Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун ота–онангизга итоат қилинглар, чунки шундай қилиш тўғридир. 2-3Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.”#6:2-3 Қонунлар 5:16 га қаранг. Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир. 4Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг.
5Эй қуллар, Масиҳга чуқур иззат–эҳтиром билан, чин юракдан итоат қилганингиз каби, хўжайинларингизга ҳам шундай итоат қилинглар. 6Фақатгина инсонларни мамнун қилиб, хўжа кўрсинга хизмат қиладиган одамларга ўхшамасдан, Масиҳнинг қуллари каби, чин кўнгилдан Худонинг иродасини бажаринглар. 7Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. 8Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади.
9Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди.
Ёвузликка қарши кураш
10Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. 11Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун Худо берган барча қурол–аслаҳалар билан қуролланинг. 12Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. 13Шу сабабдан, Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз.
14Ҳушёр туринглар! Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар, 15тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. 16Буларга қўшиб, имон қалқонини қўлга олинглар. Шу қалқон билан ёвуз шайтоннинг ҳамма алангали ўқларини кучдан қолдирасизлар. 17Шунингдек, бошингизга нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар.
18Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар. 19Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини#6:19 Хушхабар сири — 3:2-6 га қаранг. баён эта олайин. 20Шу Хушхабарнинг элчиси бўлганим учун ҳибсдаман#6:20 ҳибсдаман — 3:1 изоҳига қаранг.. Элчига лойиқ равишда мен Хушхабарни жасурлик билан эълон қилишим учун ибодат қилинглар.
Сўнгги тилаклар
21Тихикус сизларга менинг ҳол–аҳволимни, нималар қилаётганимни айтиб беради. У суюкли биродаримиз, Раббимиз Исонинг содиқ хизматкоридир. 22Мана шу мақсадда, бизнинг аҳволимизни сизларга билдирсин, сизларга далда берсин деб, уни сизларнинг олдингизга юборяпман.
23Биродарларим, Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга тинчлик, меҳр–муҳаббат ва имон ато қилсин. 24Раббимиз Исо Масиҳни яхши кўрганларнинг ҳаммасига то абад Худонинг инояти ёр бўлсин#6:24 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин..

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy