YouVersion Logo
Search Icon

Эфесликлар 5

5
5–БОБ
1Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар. 2Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар. 3Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас. 4Шунингдек, орангизда беадаблик, ножўя сўзлару қўпол ҳазиллар ҳам бўлмасин, чунки бундай қилиқлар сизларга тўғри келмайди. Яхшиси, Худога шукур қилинглар. 5Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир.
6Ўшандай гуноҳларни қилишга баҳона излаганлар сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади. 7Шунинг учун уларга шерик бўлманглар. 8Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар. 9Ахир, ҳар қандай эзгулик, солиҳлик ва ҳақиқат нурнинг#5:9 нур — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Руҳ. самарасидир. 10Раббимизга нима мақбул эканлигини билишга тиришинглар. 11Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар. 12Махфий равишда қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир. 13Аммо нур порлаганда ҳамма нарса фош бўлиб, очиқ–ошкор кўринади. Ахир, нур ҳамма нарсани очиқ–ойдин намоён қилади–ку! 14Мана шу сабабдан шундай деймиз:
“Эй ухлаётган, тур!
Ўликдан тирил!
Масиҳ сенга нур сочар#5:14 Эй ухлаётган, тур! …Масиҳ сенга нур сочар — бу сўзлар илк масиҳийлар куйлаган мадҳиядан олинган бўлиши мумкин..”
15Шундай қилиб, қай тарзда яшаётганингизга диққат қилинглар. Нодонлар каби эмас, балки донолардай ҳаёт кечиринглар. 16Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла. 17Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар. 18Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар. 19Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинглар. 20Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар.
Оилавий муносабатлар ҳақида насиҳатлар
21Исо Масиҳни#5:21 Исо Масиҳ — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худо. иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар. 22Эй хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинг. 23Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. 24Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак. 25Эй эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар. 26Масиҳ жамоатни сув#5:26 сув — сувга чўмдирилиш маросимига ишора. Бу маросим қайта туғилиш ва гуноҳдан покланиш рамзидир (Юҳанно 3:5-7, Ҳаворийлар 22:16, 1 Бутрус 3:21 га қаранг). ва Худонинг каломи орқали поклаб#5:26 …Худонинг каломи орқали поклаб… — Юҳанно 15:3, 1 Бутрус 1:22-25 га қаранг., муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. 27Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан холи бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ Ўз жонини аямади. 28Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади. 29Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. 30Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз#5:30 аъзоларимиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида аъзоларимиз, Унинг эту суягимиз.. 31Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”#5:31 Ибтидо 2:24 га қаранг. 32Бу буюк сирдир, энди бу сир Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир. 33Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy