YouVersion Logo
Search Icon

Қонунлар 6

6
6–БОБ
Энг буюк амр
1Эгангиз Худо, халққа ўргатгин, деб менга берган амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар шулардан иборатдир. Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртда буларга риоя қилинглар. 2Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади. 3Эй Исроил халқи, қулоқ солинг, буларни битта қолдирмай бажаринг. Шунда ота–боболарингизнинг Худоси — Эгангиз берган ваъдага кўра, сут ва асал оқиб ётган юртда#6:3 сут ва асал оқиб ётган юрт — ниҳоятда ҳосилдор ерни билдирувчи ибора. Мўл–кўл сут — мол учун кўм–кўк яйловларнинг кўплигини билдиради. Асал — хурмодан олинадиган қуюқ, ширин мураббога ишора бўлиши мумкин. Мураббонинг мўллиги яхши ҳосил берадиган ерни билдиради. кўпаясизлар, бахтиёр бўласизлар.
4Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир#6:4 Эгамиз Худо танҳо Эгадир — ёки Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир ёхуд Эгамиз Худо, Эгамиз биттадир.. 5Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар. 6Бугун мен сизларга берган бу амрларни юрагингизда сақланглар. 7Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. 8Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. 9Эшигингиз кесакисига#6:9 кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп., дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар.
Итоатсизликка қарши огоҳлантириш
10Эгангиз Худо ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб, ваъда қилган ерга сизларни олиб киради. У сизларга ўзингиз қурмаган катта ва чиройли шаҳарларни беради. 11Ўзингиз тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзингиз қазимаган сардобаларни, сиз экмаган токлар ва зайтунзорларни беради. Ўшанда еб тўйганларингиздан кейин 12эҳтиёт бўлинглар! Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамизни унутманглар. 13Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. 14Бегона худоларга, атрофингиздаги халқларнинг худоларига эргашманглар. 15Ахир, орангиздаги Эгангиз Худо сизнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худодир. У ғазабланиб, сизларни ер юзидан йўқотиб юборади.
16Массахда қилганингиздек#6:16 Массахда қилганингиздек… — Чиқиш 17:1-7 ва Саҳрода 20:1-13 га қаранг., Эгангиз Худони синаманглар. 17Унинг амрларини, фармон ва шартларини битта қолдирмай бажаринглар. 18Эгамиз тўғри ва яхши деб билган ишларни қилинглар. Шунда Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, ваъда қилган ҳосилдор юртни сизлар мулк қилиб оласизлар, бахтиёр бўласизлар. 19Эгамиз, Ўзи айтганидек, юртингизда яшаган барча душманларингизни ҳайдаб чиқаради.
20Келажакда фарзандларингиз сизлардан: “Эгамиз Худо сизларга берган қонун–қоидалар, фармон ва шартларнинг маъноси нима?” деб сўрайди. 21Уларга шундай деб жавоб беринглар: “Биз Мисрда фиръавннинг қуллари эдик. Эгамиз Ўз қудрати билан бизни Мисрдан олиб чиқди. 22У бизнинг кўзимиз олдида Мисрга, фиръавн ва унинг бутун хонадонига буюк, қўрқинчли аломату мўъжизаларни кўрсатди. 23Ота–боболаримизга онт ичиб ваъда қилган юртга бизни олиб кириш учун, ўша юртни бизга бериш учун бизни Мисрдан олиб чиқди. 24Эгамиз Худо: «Мана шу фармонларнинг ҳаммасига риоя қилинглар, Мендан қўрқинглар, шунда бугунгидай тирик бўласиз, бахтли ҳаёт кечирасиз», деди. 25Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсак, солиҳ бўламиз.”

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in