Эгангиз Худо, халққа ўргатгин, деб менга берган амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар шулардан иборатдир. Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртда буларга риоя қилинглар. Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади.