Амос 9
9
9–БОБ
Ҳукм ҳақидаги ваҳий
1Мен қурбонгоҳнинг#9:1 қурбонгоҳ — Байтил саждагоҳидаги қурбонгоҳ назарда тутилган бўлиши мумкин (7:13 га қаранг). олдида турган Раббийни кўрдим, У шундай деди:
“Саждагоҳ устунқошларига шундай зарба берингларки,
Пойдеворлари ларзага келсин.
Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин.
Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман,
Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди.
Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.
2Улар ер қазиб, ўликлар диёрига#9:2 ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди. киришса ҳам,
Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан.
Осмонга чиқиб олишса ҳам,
У ердан тортиб тушираман.
3Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам,
Уларни овлаб, қўлга тушираман.
Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам,
Денгиз илонига амр бериб чақтираман.
4Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам,
Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман.
Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”
5Сарвари Олам — Раббий
Ерга қўл теккизса, ер ўпирилиб кетади,
Бутун ер юзи Нил сувларидай
Баланд кўтарилиб, пастга тушади#9:5 …Нил сувларидай Баланд кўтарилиб, пастга тушади — 8:8 изоҳига қаранг..
Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади.
6Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди,
Ер узра осмон гумбазини#9:6 осмон гумбази — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон гумбазга ўхшайди ва ер остидаги тубсизликнинг пойдеворига ўрнатилган улкан устунларга таянади. ўрнатди.
Денгиз сувларини йиғиб,
Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир.
Эгамиздир Унинг номи.
7Эгамиз шундай демоқда:
“Эй Исроил халқи,
Сизнинг Ҳабашистонликлардан#9:7 Ҳабашистонликлар — ибронийча матнда Кушликлар. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Бу жойлар Қуддусдан узоқда бўлгани боис, Исроил халқи уларни Худо учун аҳамиятсиз деб билган. ортиқ жойингиз бормиди?!
Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам,
Филист халқини ҳам худди шундай Хафтўрдан#9:7 Хафтўр — Крит номи билан ҳам маълум. Филист халқининг аждодлари Крит оролидан келган эдилар. Филист халқи Исроилнинг душмани бўлиб, ғарбда истиқомат қилган. олиб чиққанман,
Орам халқини ҳам Хирдан#9:7 Хир — қаерда жойлашгани аниқ маълум эмас. Орам халқи Исроилнинг душмани бўлиб, шимоли–шарқ томонда истиқомат қилган. олиб чиққанман.
8Мен, Эгангиз Раббий,
Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман.
Уни ер юзидан супуриб ташлайман,
Ёқуб наслини#9:8 Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. эса батамом йўқ қилмайман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
9Мен амр бераман,
Шунда барча халқлар орасида,
Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман.
Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.
10Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади,
Ахир, бундай одамлар шундай айтишади:
«Кўрмаймиз биз ёмонлик,
Бошимизга тушмас бирор кўргилик.»”
Исроил шоҳлиги келажакда қайта тикланади
11-12Эгамиз шундай демоқда:
“Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман.
Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да,
Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман,
Бузилган жойларини кўтараман.
Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман.
Шунда Исроил халқи эгалик қилади
Эдомликларнинг омон қолганларига,
Қўлим остидаги ҳамма халқларга.”
Эгамиз айтганларини бажо қилади.
13Эгамиз шундай демоқда:
“Шундай вақтлар келадики,
Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан,
Ерни шудгор қилиш вақти келади.
Шаробни тайёрлаб улгурмасдан,
Узумнинг янги ҳосили пишади.
Тоғлардан ширин шароб томади,
Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади.
14Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман#9:14 Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман — ёки Мен халқимни асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман..
Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб,
У ерда ўрнашиб оладилар.
Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар.
Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
15Мен уларни ўз юртида кўкартираман.
Мен берган юртдан
Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.”
Эгангиз Худонинг каломи шудир.
Currently Selected:
Амос 9: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020