Эгамиз шундай демоқда:
“Шундай вақтлар келадики,
Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан,
Ерни шудгор қилиш вақти келади.
Шаробни тайёрлаб улгурмасдан,
Узумнинг янги ҳосили пишади.
Тоғлардан ширин шароб томади,
Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади.
Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.
Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб,
У ерда ўрнашиб оладилар.
Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар.
Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.