YouVersion Logo
Search Icon

Амос 8

8
8–БОБ
Етилиб пишган мевалар ҳақидаги ваҳий
1Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан. 2Эгамиз мендан:
— Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради.
— Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди:
“Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди.
Энди Мен уларга шафқат қилмайман.
3Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади,
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
Ҳамма жойда жасадлар ётади.
Сукунат босган!”
4Эй йўқсилларни эзадиганлар, қулоқ солинглар!
Эй юртдаги камбағалларни йўқ қилганлар, эшитинглар!
5Сизлар шундай айтасизлар:
“Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю,
Донни сотсак.
Шаббат куни#8:5 …Янги ой шодиёнаси…Шаббат куни… — Худога бағишланган алоҳида бир кунлар. Тавротга кўра, бу кунларда ишлаш ман этилган. Улар мана шу диний кунларга чиқарилган қоидаларга риоя қилардилар, аммо ишлашга рухсат бериладиган кунларда эса одамларни алдаб, фирибгарлик қилардилар. Шундай қилиб уларнинг иккиюзламачилиги аниқ кўриниб турарди. тезроқ ўтса–ю,
Буғдойни бозорга олиб чиқсак.
Шунда биз оғирлигини камайтириб,
Нархини оширамиз,
Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.
6Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз.
Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз,
Камбағални кумушга харид қиламиз.”
7Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди#8:7 Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Ёқубнинг фахри ҳақи Эгамиз шундай деб онт ичди…. Қадимги Исроилда одамлар онт ичганларида қадрли ёки ўзгармас нарсалар номини ўртага қўйиб қасам ичардилар. Бу ўринда Ёқубнинг фахри ибораси Худонинг унвони бўлиб, Худо шу унвонни ўртага қўйиб қасам ичяпти, деб тушунса бўлади. Ёки бу ибора Исроил юртини билдириб, Худо Исроил юртини ўртага қўйиб қасам ичяпти, деб тушунса ҳам бўлади, чунки бу юрт Исроил халқининг қадрли мулки эди. Аммо бу ўринда Амос киноя қилиб, Худо Исроилнинг ўзгармас такаббурлиги билан қасам ичяпти, деб айтаётганининг эҳтимоли кўпроқ (6:1-8 га қаранг).:
“Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман,
Уларни албатта жазолайман.
8Шу сабабдан ер титрайди!
Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади!
Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади,
Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади#8:8 …Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади — ҳар йилги ёмғир мавсумида Нил дарёси сувлари баъзан 8 метргача кўтарилган. Бунинг оқибатида Мисрнинг дарё бўйидаги жойларини сув босган. Амос олдини олиб бўлмайдиган бу табиий ҳодисани мажозий маънода ишлатиб, Худо Исроил халқининг бошига келтирадиган жазога ишора қилган (яна 9:5-6 га қаранг)..”
9Эгамиз Раббий демоқда:
“Эй Исроил халқи,
Ўша куни шундай қиламанки,
Қуёш туш пайтида ботади,
Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.
10Байрамларингиз мотамга айланади,
Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади.
Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз,
Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз#8:10 …қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш ва сочни қириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди..
Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз.
Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”
11Эгамиз Раббий демоқда:
“Шундай кунлар келадики,
Мен юртга очарчилик юбораман.
Одамлар нон билан сувни эмас,
Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.
12Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб,
Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади,
Шимолдан шарққа йўл олишади.
У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю,
Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.
13Ўша куни гўзал қизлару бақувват йигитлар
Ташналикдан ҳушидан кетадилар.
14Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси#8:14 Самариянинг шарманда маъбудаси — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти Самарияда одамлар сажда қилган бутлар — Баал ва Ашера назарда тутилган. номи билан
Қасам ичиб юрибдилар,
«Эй Дан шаҳри#8:14 Дан шаҳри — Исроилнинг шимолида жойлашган бўлиб, бутпарастлик ўчоғи эди (3 Шоҳлар 12:28-33, 4 Шоҳлар 10:29 га қаранг)., худойинг шоҳид», деб айтиб юрибдилар,
«Бершебага#8:14 Бершеба — 5:5 нинг охирги изоҳига қаранг. олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи», деб юрибдилар.
Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”

Currently Selected:

Амос 8: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in