Амос 7
7
7–БОБ
Чигирткалар ҳақидаги ваҳий
1Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, иккинчи экинлар униб чиқа бошлабди#7:1 …иккинчи экинлар униб чиқа бошлабди — иккинчи ҳосил баҳорги ёмғирлардан кейин униб чиқарди. Шундан кейин қурғоқчилик бошланиб, ҳеч нарса ўсмас эди. Иккинчи экинларни чигирткалар нобуд қилиши оқибатида оғир қаҳатчилик юз бериши муқаррар эди.. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни#7:1 чигирткалар — 4:9 изоҳига қаранг. пайдо қилди. 2Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим:
“Эй Эгам Раббий, илтижо қиламан, гуноҳимиздан ўтгин!
Ёқуб насли#7:2 Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. бунга бардош бера олармикин?!
Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
3Шунда Эгамиз шахтидан қайтди:
“Бундай қилмайман”, деб менга айтди.
Олов ҳақидаги ваҳий
4Эгамиз менга яна бир ваҳий кўрсатди: Эгамиз Раббий халқини олов билан#7:4 …олов билан… — Қонунлар 32:22 га қаранг. жазоламоқчи бўлибди. Олов буюк денгизни#7:4 буюк денгиз — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди (Забур 17:16 га қаранг). ямлабди, кейин юртни ёндира бошлабди. 5Шунда мен ёлвордим:
“Эй Эгам Раббий, ўтинаман, бас қилгин!
Ёқуб насли бунга бардош бера олармикин?!
Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
6Шунда Эгамиз шахтидан қайтди.
Эгамиз Раббий: “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб менга айтди.
Шоқул ҳақидаги ваҳий
7Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул#7:7 шоқул — бинокорликда девор, устун ва шу кабиларнинг вертикал ҳолатини аниқлаш учун ишлатиладиган, бир учига оғирлик боғланган ипдан иборат асбоб. ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. У деворнинг тўғри ёки қийшиқлигини шоқул билан текшираётган эди. 8Эгамиз мендан:
— Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради.
— Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди:
“Қара, Мен шоқул ёрдамида
Халқим Исроилни текшираман.
Энди уларга шафқат қилмайман.
9Исҳоқ наслининг#7:9 Исҳоқ насли — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилган. Худо Исҳоқ ўғли Ёқубнинг исмини ўзгартириб, унга Исроил деб ном берган эди. саждагоҳлари#7:9 саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. вайрон бўлади,
Ҳа, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади,
Мен шоҳ Ёрубом#7:9 Ёрубом — 1:1 га ва ўша оятнинг охирги изоҳига қаранг. хонадонига қилич билан ҳужум қиламан#7:9 …Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан — Ёрубомнинг ўғли Закариё ўлдирилганига ишора (4 Шоҳлар 15:8-10 га қаранг)..”
Амос ва руҳоний Эмозиё
10Байтилдаги#7:10 Байтил — 3:14 нинг биринчи изоҳига қаранг. руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди:
— Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бу сўзларини халқимиз кўтара олмайди. 11Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
12Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди:
— Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт. 13Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир.
14Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди:
— Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен бир чорвадор эдим, шикамора–анжир дарахтларини#7:14 шикамора–анжир дарахтлари — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт. ҳам парвариш қилардим. 15Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди. 16Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига#7:16 Исҳоқ хонадони — шу бобнинг 9–оятига қаранг. қарши гап гапирма”, деб айтяпсан. 17Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда:
“Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади,
Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади.
Еринг бошқаларга бўлиб берилади.
Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан.
Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
Currently Selected:
Амос 7: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020