Амос 6
6
6–БОБ
1Эй Қуддусда#6:1 Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:2 нинг биринчи изоҳига қаранг. роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой!
Эй Самария тоғида#6:1 Самария тоғи — Исроил, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти Самария назарда тутилган. Бу шаҳар ҳам, қадимдаги кўп шаҳарлар сингари, душманлар ҳужумига қарши тура олиши учун тепалик устида қурилган. бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой!
Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар,
Бизга бош бўлинглар, деб Исроил халқи сизнинг олдингизга келади.
2Калней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар.
У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар.
Филист халқининг Гат#6:2 Калней…Хомат…Гат… — Исроил юртининг шимол ва ғарб томонида жойлашган кучли шаҳар–давлатлар. шаҳрига ҳам бориб кўринглар.
Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?!
Ёки ерингиз уларникидан каттароқмиди?!#6:2 Сизларнинг…каттароқмиди?! — ёки Бу шоҳликларнинг Исроил ва Яҳудодан афзалроқ жойи бормиди?! Ёки уларнинг ери сизларникидан каттароқмиди?! Бу ҳолатда мазкур оятдаги сўзлар Исроил ва Яҳудо йўлбошчилари томонидан ўз халқига такаббурлик билан айтган сўзлар бўлади. Аммо бу ўриндаги сўзлар шундай маънода ишлатилгани эҳтимолдан узоқ.
3Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар,
Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар!
4Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар,
Курсиларда#6:4 …фил суягидан ясалган супалар…Курсилар… — қадимий Исроилда бундай жиҳозлар фақатгина бой одамларда бўлган. ёнбошлаб ўтирасизлар,
Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар,
Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар,
5Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз,
Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз.
6Қадаҳлаб шароб ичасиз,
Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз.
Халқингиз — Юсуф наслининг#6:6 Юсуф насли — 5:6 изоҳига қаранг. кулфати учун эса қайғурмайсиз!
7Шундай экан, сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз,
Ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингиз тугайди.
8Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди,
Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:
“Мен Ёқуб наслининг#6:8 Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. такаббурлигидан нафратланаман,
Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан.
Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани
Мен душманнинг#6:8 душман — 3:11 изоҳига қаранг. қўлига бераман.”
9Агар бир уйда ўнта одам қолган бўлса, уларнинг ҳаммаси ўлади. 10Уларнинг яқин қариндоши ва гўрков марҳумларни дафн қилмоқчи бўлиб келишади. Яқин қариндоши жасадларни олиб чиққанда гўрковдан: “Яна жасадлар борми?” деб сўрайди. Гўрков: “Йўқ”, деб жавоб беради. Кейин эса: “Жим!#6:10 Жим! — мазкур парчада тасвирланган даҳшатли жазодан кейин одамлар Худонинг номини ҳатто тилга олишга ҳам қўрқадиган бўлиб қоладилар. Худонинг номини тилга олсак, бошимизга янада кўпроқ жазо келади, деган фикр ўша қўрқувнинг сабаби бўлиши мумкин. Яна Зафаниё 1:7 га қаранг. Эгамизнинг номини тилга олмайлик!” деб айтади.
11Ана, Эгамиз амр бермоқда:
Кошоналар бузиб ташланади,
Кулбалар яксон бўлади.
12Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку!
Денгизни#6:12 Денгиз — ёки Ўша ер. ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку!
Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз,
Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз.
13Сизлар: “Лўдавор шаҳрини#6:13 Лўдавор шаҳри — ибронийчадаги ҳеч нарса сўзига оҳангдош. Бу шаҳар Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
Қўлга киритдик”, деб мақтаниб юрибсизлар.
“Карнайим шаҳрини#6:13 Карнайим шаҳри — ибронийчадаги маъноси икки шох. Буқанинг шохлари ҳарбий кучнинг рамзи эди. Карнайим шаҳри Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
Ўз кучимиз билан енгдик”, деб айтяпсизлар.
14Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:
“Эй Исроил халқи, қаранглар!
Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим.
Улар Лево–Хоматдан#6:14 Лево–Хомат — ёки Хомат довони. то Арабадаги сойликкача#6:14 Арабадаги сойликкача — Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Ўлик денгизнинг жануб томонига нисбатан ишлатилган. Бу ўринда тилга олинган сойлик Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидаги Зарад сойлиги бўлса керак. Ўша пайтда бу сойлик Ўлик денгизнинг шарқ томонидаги Исроилнинг энг жанубий чегараси бўлган. сизларни эзадилар.”
Currently Selected:
Амос 6: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020