1 Тимўтий 3
3
3–БОБ
Жамоат етакчисининг хислатлари
1“Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади” деган гап тўғри ва асослидир. 2Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор#3:2 …ўз хотинига вафодор… — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси …бир аёлнинг эри…. Павлус яшаган даврда кўп хотинлик жамият томонидан қабул қилинмаган, шу боис кам учраган. Шунинг учун Павлус кўп хотинликни назарда тутмаган бўлиши мумкин. Бу юнонча иборани фақат бир марта уйланган деб ҳам таржима қилса бўлади. Аммо Павлус қайта турмуш қуришни ман этмаган, беваларга қайта турмуш қуришни маслаҳат берган (5:14 га ва Римликлар 7:1-3, 1 Коринфликлар 7:8-9, 39-40 га қаранг). Мана шу сабабларга кўра, Павлус бу ўринда етакчининг ўз хотинига вафодор қолишини назарда тутган бўлса керак., мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин. 3У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ, 4хонадонини яхши бошқарадиган, фарзандлари унга бўйсуниб ҳурмат қиладиган бўлсин. 5Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?! 6Эндигина имонга кирган одам етакчи бўлмасин, тағин керилиб, иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин#3:6 …иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин — ёки иблисга ўхшаб жазо олмасин, аммо шу бобнинг 7–оятига ва 1:20 га қаранг.. 7У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди.
Жамоат хизматчисининг хислатлари
8Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар. 9Худо бизга аён этган ҳақиқат бўйича яшаб, барча ишни виждонан бажарсинлар. 10Улар аввал синовдан ўтиши керак. Агар камчиликсиз бўлсалар, хизматга тайинлансинлар. 11-12Ҳар бир хизматчи ўз хотинига вафодор#3:11-12 …ўз хотинига вафодор… — шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг., фарзандларини ва хонадонини яхши бошқарадиган одам бўлиши шарт. Хизматчи аёллар#3:11-12 Хизматчи аёллар — юнонча матндаги сўз умуман аёл кишига, аниқроғи, турмушга чиққан аёлга нисбатан ишлатилади. Шунинг учун бу ўриндаги иборани хизматчиларнинг хотинлари деб ҳам таржима қилса бўлади. Бу ўринда Павлус жамоатдаги хизматчи аёлларни назарда тутган бўлиши мумкин (мисол учун, Римликлар 16:1 га қаранг). ҳам ҳурматга сазовор бўлишлари лозим. Улар ғийбат қилмайдиган, майхўрликка берилмаган, ҳар нарсада ишончли бўлсинлар. 13Жамоатдаги ўз хизматини яхши бажарганлар эл орасида таниладилар. Улар Исо Масиҳга бўлган имонда юксак жасоратга эга бўладилар.
Худо аён этган ҳақиқат
14-15Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир. 16Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир#3:16 …бу ҳақиқат қуйидагичадир — мазкур оятдаги шеърий парча масиҳийлар сажда қилиш пайтида ўз имонини тасдиқлаб айтган сўзлари ёки Худони улуғлаб айтган илк қўшиқларидан бири бўлиши мумкин.:
Масиҳ#3:16 Масиҳ — юнонча матнда У. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худо. ер юзига инсон бўлиб келди.
Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб,
Худонинг Ўғли деб тасдиқланди#3:16 Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси У руҳда тасдиқланди. Бу ўринда руҳда сўзи инсоннинг тирилган танадаги янги ҳолатига ишора қилади. Исо Масиҳнинг ўликдан тирилгани Уни ҳақиқатан Худонинг Ўзи юборганини ва Исо Худонинг Ўғли эканини тасдиқлайди (Римликлар 1:4 га қаранг, яна Юҳанно 2:18-22, Ҳаворийлар 2:22-36 га қаранг)..
У зоҳир бўлди фаришталарга#3:16 У зоҳир бўлди фаришталарга — Исо Масиҳ тирилгандан кейин самода улуғворлик билан зоҳир бўлишига ишора (1 Бутрус 3:22, Эфесликлар 1:20-21, Филиппиликлар 2:9-11, Ибронийлар 1:3-4, Ваҳий 5:11-14 га қаранг)..
У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга,
Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди.
Улуғворликка бурканиб У самога юксалди.
Currently Selected:
1 Тимўтий 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: