YouVersion Logo
Search Icon

1 Тимўтий 4

4
4–БОБ
Сохта устозларнинг ёлғон таълимоти фош этилади
1Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар. 2Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган. 3Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган. 4Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Биз ҳеч бир таомни тақиқламай, шукрона айтиб, ҳаммасини ейишимиз лозим. 5Биз овқатимиз учун Худога шукурлар айтганимизда, Худо барча озуқани ҳалол деб эълон қилганини эътироф этган бўламиз.
Исо Масиҳнинг содиқ хизматкори бўлгин
6Сен бу насиҳатларимни биродарларингга ўргатсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Ўзинг риоя қилаётган соғлом таълимотни ва имонимизнинг ақидаларини ўзлаштириб, руҳан озиқланиб борасан. 7Сафсатабоз кампирларга хос бемаъни афсоналардан#4:7 бемаъни афсоналар — 1:3-7 оятларга ва 1:4 изоҳига қаранг. юз ўгир. Художўй бўлишга астойдил ҳаракат қил. 8Ахир, шундай бир мақол бор–ку: “Жисмоний машқ тана учун фойда берар, художўйлик эса ҳар томонлама фойда келтирар, у дунёю бу дунёда ҳаёт бахш этар.” 9Бу гап тўғри ва асослидир, у ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. 10Одамлар абадий ҳаётга эга бўлишлари учун биз жон–жаҳдимиз билан хизмат қиляпмиз#4:10 …хизмат қиляпмиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида хизмат қиляпмиз ва заҳмат чекяпмиз.. Барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Нажоткоридир#4:10 У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Нажоткоридир — 2:3-6 га ва Юҳанно 1:12 га қаранг..
11Сен биродарларга таълим бергин, бу ўгитларга риоя қилишларини уларга ўргатгин. 12Ёшсан деб, ҳеч ким сени камситмасин. Аксинча, ҳамманинг ҳурматини қозониш учун сен сўзда, юриш–туришда, меҳр–оқибатда, имонда ва ахлоқда имонлиларга ўрнак бўлгин. 13Мен олдингга боргунимча жамоатда Муқаддас битикларни овоз чиқариб ўқишга#4:13 овоз чиқариб ўқиш — имонлилар бирга йиғилганда муқаддас битиклар овоз чиқариб ўқиларди, чунки қадимда кўпчилик ўқишни билмас эди., насиҳат ва таълим беришга вақтингни бағишла. 14Ўзингга берилган инъомга#4:14 инъом — Муқаддас Руҳ орқали берилган махсус қобилият (Римликлар 12:6-8, 1 Коринфликлар 12:4-11 га қаранг). эътиборли бўл, уни ишга сол. Ахир, сен бу инъомингни айтилган башоратлар ва оқсоқоллар устингга қўл қўйиб қилган дуолари натижасида олгансан.
15Айтганларимнинг ҳаммасини амалда қўлла. Ўзингни бу вазифага сидқидилдан бағишла, шунда сен Худонинг йўлида шахдам қадам билан, илдамлаб бораётганингни ҳамма кўради. 16Ҳаёт тарзингга, нималар ўргатаётганингга эътибор қил. Бу фаолиятингни астойдил давом эттир, шундай қилсанг, ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in