YouVersion Logo
Search Icon

1 Тимўтий 2

2
2–БОБ
Дуо ва ибодатларга оид кўрсатмалар
1Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. 2Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар. 3Бу хайрли иш бўлиб, нажоткоримиз Худога мақбулдир. 4У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. 5Зеро, ҳаммамизга маълумки,
Худо ягонадир,
Худо билан инсонлар орасидаги
Воситачи ҳам ягонадир.
Бу Воситачи Исо Масиҳдир.
У Ўзи инсон эди
6Ва бутун инсониятни қутқариш учун
Ўз жонини фидо қилди.
Шу орқали Худо Ўзи белгилаган пайтда нажот режасини аён этди. 7Мен нажот ҳақидаги бу хабарни эълон қилувчи ҳаворий этиб тайинландим. Тўғрисини айтяпман#2:7 Тўғрисини айтяпман… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Масиҳ ҳақи, тўғрисини айтяпман., ёлғон гапираётганим йўқ! Ҳақиқатан ҳам, мен турли халқларга имон ва ҳақиқатни ўргатиш учун юборилганман.
8Эркаклар#2:8 Эркаклар — юнонча матнда анер. Бу сўзни эрлар деб таржима қилса ҳам бўлади. Одатда Павлус анер сўзини уйланган эркакларга нисбатан ишлатган. Шу бобнинг 8-15–оятларидаги кўп юнонча сўзлар 1 Бутрус 3:1-7 оятларда ҳам ишлатилган ва ҳар иккала китобдаги бу парчалар мазмунан бир–бирига жуда яқин. Бутрус ўша оятларда эр–хотинлик муносабатлари ҳақида таълим бергани боис, баъзи олимлар Павлуснинг бу ўриндаги таълимотини эр–хотинлик муносабатлари ҳақидаги таълимот деб тушунадилар. Яна шу бобнинг 11, 12–оятлари изоҳларига қаранг. ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Улар ғазаб ва низодан йироқ бўлсинлар. 9Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар. 10Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар. 11Таълим берилаётганда, хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин#2:11 Таълим берилаётганда, хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин — юнонча матнда Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан ўргансин.. 12Хотин эркакка таълим беришига#2:12 Хотин эркакка таълим беришига… — ёки Хотин эрига буйруқ беришига…. ва унинг устидан ўз ҳукмини ўтказишига рухсат бермайман. Хотин сокин табиатли бўлсин. 13Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато#2:13 Момо Ҳаво…Одам Ато — Ибтидо 2:7, 18, 21-23, 3:1-13 га қаранг. яратилган–ку. 14Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди. 15Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли#2:15 …лаънат туфайли… — Ибтидо 3:16 га қаранг. дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in