1 Тимўтий 1
1
1–БОБ
Дуойи салом
1Нажоткоримиз Худонинг ва биз умид боғлаган Исо Масиҳнинг амрига кўра, Масиҳнинг ҳаворийси этиб тайинланган мен — Павлусдан 2имондаги содиқ ўғлим Тимўтийга#1:2 имондаги содиқ ўғлим Тимўтий — Тимўтий Павлуснинг ўз ўғли эмас эди. У Павлуснинг содиқ ёрдамчиси бўлгани учун Павлус уни, ўғлим, дерди. Ҳаворийлар 16:1-3, Филиппиликлар 2:20-22 га қаранг. салом! Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сенга иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.
Сохта таълимотлардан эҳтиёт бўл
3Мен Македонияга кетаётганимда, сенга тайинлаганимдай, Эфес шаҳрида қол. У ердаги баъзи кишилар сохта таълимотни ўргатаётган эканлар. Уларнинг бу қилмишларига барҳам бер. 4Уларга, афсоналар ва шажаралар#1:4 афсоналар ва шажаралар — Эски Аҳд қаҳрамонлари ҳақида халқ ичида тўқилган ҳикоялар ва таълимотлар назарда тутилган бўлиши мумкин. Бу ҳикоялар Эски Аҳдда йўқ, аммо кўпчилик уларни Худодан келган, катта аҳамиятга эга, деб айтардилар ва шуларга асосланиб таълим берардилар. хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади. 5Мен бу насиҳатим билан сизларда меҳр–муҳаббат уйғотмоқчиман. Меҳр–муҳаббат соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан ҳосил бўлади. 6Орангиздаги баъзи одамлар эса булардан юз ўгириб, аҳмоқона баҳсларга берилиб кетганлар. 7Улар одамларга Худонинг қонунини#1:7 Худонинг қонуни — Эски Аҳдга, хусусан, Тавротга ишора. ўргатишни орзу қиладилар, қонунга тиши ўтмаса–да, у ҳақда сўзлаб, ишонч билан гапирадилар.
8Биз биламизки, қонундан Худо кўзлагандай фойдаланилса қонун яхшидир! 9Худонинг қонуни солиҳлар учун эмас, балки қонунсизу итоатсизлар учун берилгани ҳаммамизга маълум. Дарҳақиқат, қонун бетавфиқу гуноҳкорлар, диёнатсизу худобезорилар, ота ёки онасини ўлдирганлар, қотиллар, 10фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас, соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган. 11Худо менга ишониб топширган бу ҳақиқат Хушхабарда баён қилинган. Муборак Худонинг улуғворлиги Хушхабарда аён этилган.
Павлус Худога шукрона айтади
12Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукурлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман. 13Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. 14Раббимиз Исо Масиҳ менга чексиз иноят кўрсатди. Унинг Ўзи менга имон ато қилиб, меҳру оқибатни ўргатди. 15“Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди” деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мен ўзим ўша гуноҳкорларнинг энг ашаддийси эдим! 16Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Менга ўхшаган ўтакетган гуноҳкорларга нисбатан У ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар. 17Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога#1:17 ягона Худо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ягона доно Худо. абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
18Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга#1:18 сен ҳақингда илгари айтилган башоратлар — 4:14 да баён қилинган воқеага ёки ундан олдин содир бўлган бошқа бир ёзиб қолдирилмаган воқеага ишора. биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин. 19Имонингни маҳкам тут, виждонли бўл. Баъзи одамлар виждонини сотдилар, уларнинг имони ҳалокатга учраган кемадай барбод бўлди. 20Хуманаёс#1:20 Хуманаёс — 2 Тимўтий 2:17-18 га қаранг. ва Искандар шулар жумласидандир. Мен уларни шайтонга топширдим#1:20 Мен уларни шайтонга топширдим — Павлус уларни жамоатдан ҳайдаб юборган. Бундан мақсад шу эдики, жамоатдан ташқарида улар шайтоннинг ва ўз гуноҳларининг ҳалокатли таъсири остида бўлиб, вақти келганда тавба қилишлари мумкин эди. Яна 1 Коринфликлар 5:4-5, 11-13 га қаранг.. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар.
Currently Selected:
1 Тимўтий 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: