1 Коринфликлар 4
4
4–БОБ
Ҳаворийларнинг мартабаси ва вазифаси
1Одамлар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир–асрорларини баён этишга масъул инсонлар деб билишлари керак. 2Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир. 3Мени сизлар ҳукм қиласизларми ёки маҳкамада ҳукм қилишадими, менга фарқи йўқ. Мен ўзимни ўзим ҳам ҳукм қилмайман. 4Зотан, ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мени ҳукм қилувчи Раббимиз Исо бўлади. 5Шу боис сизлар ҳам вақтидан олдин, Раббимиз келмагунча, асло ҳукм қилманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади, инсон юракларининг мақсадларини ошкор этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади.
6Эй биродарлар, мен ўзимни ва Аполлосни#4:6 Аполлос — Ҳаворийлар 18:24-19:1 га қаранг. мисол қилиб келтирдим, токи сизлар Муқаддас битикларда ёзилганларга биноан яшашни биздан ўрганинглар. Бир устозни бошқасидан устун қўйманг. 7Ким сизларга шундай ҳуқуқ бериб қўйган?! Худодан олмаган бирор нарсангиз борми?! Бор нарсангизни сизга Худо берган–ку, нима учун худди ўз кучингиз билан эришгандай мақтаниб юрибсиз? 8Хоҳлаган ҳамма нарсангизга эришиб олдингизми?! Бой бўлиб кетдингизми?! Бизсиз ҳукмронлик қиляпсизми?! Қани, энди ҳақиқатан ҳам ҳукмронлик қилаётган бўлсангиз эди, биз ҳам сизлар билан бирга ҳукмронлик қилсак. 9Лекин мен ўйлайманки, Худо биз — ҳаворийларни шармандали аҳволга солиб, майдонда намойиш қилинадиган, ўлимга маҳкум этилган асирлардай қилиб қўйди. Биз фаришталару инсонлар олдида, бутун коинот олдида томоша бўлиб қолдик. 10Биз Масиҳ ҳақи ақлсиз бўлибмиз, сизлар эса Масиҳ соясида ақлли бўлиб қолибсизлар. Биз заиф, сизлар эса кучли экансиз! Сизлар обрў–эътиборли, биз эса шарманда эканмиз–да! 11Ҳозиргача оч–яланғочмиз, ташналик ва калтакларга бардош беряпмиз, сарсон–саргардон бўлиб юрибмиз. 12Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз, қувғин қилсалар, чидаймиз. 13Бизни ғийбат қилсалар, яхшилик билан жавоб берамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг супуриндиси, ҳамманинг ахлатидай бўлиб юрибмиз.
Павлуснинг панд–насиҳатлари
14Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимга насиҳат қилгандай, сизларга насиҳат қилиб ёзяпман. 15Масиҳнинг йўлида минглаб одамлар сизларга устозлик қилса ҳам, сизларнинг фақатгина бир руҳий отангиз бор. Мен сизларга Хушхабарни етказиб, Исо Масиҳ орқали сизларнинг руҳий отангиз бўлдим. 16Шунинг учун сизларга ёлвораман, мендан ўрнак олинглар#4:16 …мендан ўрнак олинглар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида мен Масиҳдан ўрнак олганимдек мендан ўрнак олинглар.. 17Ана шу мақсадда мен Раббимиз Исога содиқ бўлган севимли ўғлим Тимўтийни#4:17 севимли ўғлим Тимўтий — Тимўтий Павлуснинг ўз ўғли эмас эди. У Павлуснинг содиқ ёрдамчиси бўлгани учун Павлус уни, ўғлим, дерди. Ҳаворийлар 16:1-3, Филиппиликлар 2:20-22 га қаранг. сизларнинг олдингизга юборяпман. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим берар эканман, Исо Масиҳга тегишли бўлиб, қандай ҳаёт кечираётганимни у сизларга айтиб беради.
18Орангизда баъзилар: “Павлус келмас экан”, деб кеккайиб, билганини қилаётган экан. 19Аммо Раббимиз Исо хоҳласа, мен яқин орада олдингизга бораман. Шунда нафақат бу такаббур одамлар қандай гаплар гапираётганларини, балки уларда қандай куч борлигини синаб кўраман. 20Чунки Худонинг Шоҳлиги қуруқ сўзлар билан эмас, балки куч–қудрат билан намойиш этилади. 21Хўп, нима хоҳлайсизлар? Олдингизга калтак билан борайми ёки меҳр–муҳаббат ва мулойимлик руҳи билан борайми?
Currently Selected:
1 Коринфликлар 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: