YouVersion Logo
Search Icon

1 Коринфликлар 5

5
5–БОБ
Жамоатдаги ахлоқсизликни йўқ қилиш ҳақида
1Орангизда жинсий ахлоқсизлик бор эканлиги ҳақида гаплар юрибди. Бундай ахлоқсизлик ҳатто бутпарастлар орасида ҳам содир бўлмаган экан. Орангиздаги бир киши ўз отасининг хотинини хотин қилиб яшаётган экан. 2Сизлар эса кеккайиб юрибсизлар. Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан ҳайдаб чиқаришингиз керак–ку! 3-4Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. 5Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин#5:5 …унинг танаси ҳалокатга учрасин… — ёки …унинг гуноҳкорона хулқ–атвори йўқ қилинсин…. Бу ўринда ишлатилган юнонча сўз одамнинг танасига ёки унинг худбин истакларига ишора қилиши мумкин., руҳи эса Раббимиз Исо келган кунда халос бўлсин.
6Мақтанишингиз ўринли эмас. Наҳотки озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? 7Орангиздан эски хамиртурушни#5:7 хамиртуруш — мажозий маънода ишлатилган бўлиб, одатда бошқаларга салбий таъсир кўрсатадиган таълимотлар ва хулқ–атвор назарда тутилган. Яна Чиқиш 12:15, 13:3-10 га қаранг. чиқариб ташланглар, шу тариқа янги хамирдай бўлинглар. Сизлар аслида хамиртурушсиз хамирдайсизлар–ку! Чунки Масиҳ Ўз жонини фидо қилиб, бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлди! 8Шунинг учун Фисиҳ байрамини#5:8 Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора. Бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). Павлус байрамни нишонлаш ҳақида мажозий маънода гапиряпти. Бу ўринда байрам масиҳийларнинг гуноҳ қуллигидан озод бўлганини ва улар Эгамизга манзур, пок ҳаёт кечиришлари кераклигини билдирувчи рамздир. нишонлагандай, янги ҳаётимизни нишонлаб яшайлик! Ёмонлик ва бузуқлик тимсоли бўлган хамиртурушга ҳаётимиздан ўрин бермай, софлик ва ҳақиқат билан кун кечирайлик.
9Мен олдинги мактубимда#5:9 олдинги мактубим — Павлус олдин ҳам Коринфликларга мактуб ёзган эди, аммо бу мактуб сақланиб қолмаган. Чамаси, Коринфликлар Павлуснинг ўша мактубдаги жинсий ахлоқсиз бўлганлар билан қандай муносабатда бўлиш ҳақидаги гапларини нотўғри тушунганлар (шу бобнинг 10–оятига қаранг). сизларга жинсий томондан ахлоқсиз бўлган одамлар билан муносабатда бўлмаслик ҳақида ёзган эдим. 10Шубҳасизки, бу дунёнинг зинокорларини, тамагирларини, товламачиларини, бутпарастларини назарда тутмаган эдим, акс ҳолда, сизлар бу дунё билан бутунлай алоқани узишингизга тўғри келар эди. 11Мен сизларга, ўзини биродар деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим. 12-13Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга бизнинг нима ҳақимиз бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Фосиқ одамни ўз орангиздан ҳайдаб чиқаринглар.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in