1 Коринфликлар 3
3
3–БОБ
Ҳамон гўдакдай бўлган имонлилар
1Эй биродарлар, сизларга руҳан етук инсонларга гапиргандай эмас, балки бу дунёга тегишли одамларга гапиргандай гапирдим. Яна сизларга эндигина Масиҳга ишонган, имонда гўдакдай бўлган инсонларга сўзлагандай сўзладим. 2Сизларга берган таълимотим милкка ботадиган егуликдай эмас, балки чақалоқларга керак бўлган сутдай эди, чунки сизлар кучлироқ таълимотга тайёр эмас эдингиз. Ҳозир ҳам тайёр эмассиз, 3чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда ҳасадгўйлик ва жанжалкашлик бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида эканингизни, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?! 4Ахир, баъзиларингиз: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, бошқаларингиз эса: “Мен Аполлоснинг#3:4 Аполлос — Ҳаворийлар 18:24-19:1 га қаранг. шогирдиман”, десангиз, сизлар инсоний фикрлаб яшаётган бўлмайсизми?
Худонинг хизматидаги ҳамкорлар
5Ахир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар Худонинг хизматкорларидир, улар орқали сизлар имонга келгансизлар. Ҳар биримиз Эгамиз берган вазифани бажарамиз. 6Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо парваришлаб, ўстирди. 7Ким эккани ёки суғоргани муҳим эмас, энг муҳими ўстирадиган Худодир. 8Экувчининг ҳам, суғорувчининг ҳам мақсади бир ва уларнинг ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофот олади. 9Биз Худонинг хизматидаги ҳамкорлармиз, сизлар эса Худонинг даласисизлар. Айни пайтда сизлар Худонинг иморати ҳамсизлар. 10Худонинг марҳамати билан мен моҳир бир меъмордай иморатнинг пойдеворини қўйдим. Энди эса бошқалар унинг устида қурилиш қиляптилар. Ҳар ким қандай қилиб қураётганига диққат қилсин. 11Зеро, ҳеч ким мавжуд бўлган пойдевордан бошқа пойдевор қўя олмайди. Бу пойдевор Исо Масиҳдир. 12Бу пойдевор устига кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматбаҳо тошлардан, яна кимдир эса ёғочу хашак ёки похолдан иморат қурмоқда. 13Ҳар кимнинг иши қандай эканлиги қиёмат кунида аён бўлади. Ўша куни ҳамманинг иши оловда синалади. 14Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади. 15Кимнинг иши ёниб кетса, у мукофотдан маҳрум бўлади. Ҳолбуки, у Исо Масиҳга тегишли бўлгани учун нажот топади, лекин у оловдан қутулиб чиққан одамга ўхшайди.
16Наҳотки билмасангиз?! Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи орангизда маскан қилган. 17Кимки Худонинг маъбадини бузса, Худо уни ҳалок қилади. Зеро, Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз.
18Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатан ҳам доно бўлади. 19Чунки бу дунёнинг донолиги Худонинг назарида ақлсизликдир. Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку:
“У доноларни ўзларининг айёрликлари орқали тутиб олади.”#3:19 Аюб 5:13 га қаранг.
20Яна шундай ёзилган:
“Эгамиз доноларнинг ниятини англайди,
Ниятларининг беҳудалигини У билади.”#3:20 Забур 93:11 га қаранг.
21Шунинг учун орангизда ҳеч ким бошқа бир инсоннинг таълимотига риоя қилаётгани билан мақтанмасин. Ахир, ҳаммаси сизларга тегишли–ку: 22Павлус, Аполлос ва Бутрус#3:22 Бутрус — юнонча матнда Кифас, Бутруснинг орамийча исми (Юҳанно 1:42 га қаранг)., дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, ҳозир ва келажак ҳам — буларнинг ҳаммаси сизники. 23Сизлар эса Масиҳники, Масиҳ эса Худоникидир.
Currently Selected:
1 Коринфликлар 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: