YouVersion Logo
Search Icon

1 Коринфликлар 13

13
13–БОБ
Севги — энг олий хислат
1Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам–у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан. 2Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. 3Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да#13:3 …менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида баданимни ёндиришга топширсам–у., лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ.
4Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. 5Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. 6Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. 7Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.
8Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди. 9Мана, ҳозир билимимиз тўлиқ эмас, Худонинг сўзини етказиш қобилиятимиз ҳам чекланган. 10Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади. 11Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим. 12Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.
13Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy