1
1 Коринфликлар 13:4-5
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди.
Compare
Explore 1 Коринфликлар 13:4-5
2
1 Коринфликлар 13:7
Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.
Explore 1 Коринфликлар 13:7
3
1 Коринфликлар 13:6
Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади.
Explore 1 Коринфликлар 13:6
4
1 Коринфликлар 13:13
Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.
Explore 1 Коринфликлар 13:13
5
1 Коринфликлар 13:8
Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди.
Explore 1 Коринфликлар 13:8
6
1 Коринфликлар 13:1
Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам–у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан.
Explore 1 Коринфликлар 13:1
7
1 Коринфликлар 13:2
Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан.
Explore 1 Коринфликлар 13:2
8
1 Коринфликлар 13:3
Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ.
Explore 1 Коринфликлар 13:3
9
1 Коринфликлар 13:11
Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим.
Explore 1 Коринфликлар 13:11
Home
Bible
Plans
Videos