Қонунлар 6:10-12
Қонунлар 6:10-12 ЎЗБМК
Эгангиз Худо ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб, ваъда қилган ерга сизларни олиб киради. У сизларга ўзингиз қурмаган катта ва чиройли шаҳарларни беради. Ўзингиз тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзингиз қазимаган сардобаларни, сиз экмаган токлар ва зайтунзорларни беради. Ўшанда еб тўйганларингиздан кейин эҳтиёт бўлинглар! Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамизни унутманглар.