YouVersion Logo
Search Icon

Закариё 8

8
8–БОБ
Эгамиз Қуддусни қайта қуришга ваъда беради
1Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 2Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга#8:2 Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:14 изоҳига қаранг. қаттиқ ачиниб кетдим. Унинг душманларига бўлган ғазабим алангадай ёнмоқда.” 3Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим#8:3 Менинг тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 1:14 изоҳига қаранг. — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” 4Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади. 5Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”
6Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, — демоқда Сарвари Олам.
7Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман. 8Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.”
9Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбадим, яъни Уйимнинг қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда, ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар. 10Ҳа, ўша кунлардан олдин одам ва ҳайвонларнинг тер тўкиб қилган меҳнатлари зое кетарди, улар яхши ҳосил ололмас эдилар#8:10 …улар яхши ҳосил ололмас эдилар — Хаггей 1:6, 10-11, 2:16-17 га қаранг.. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим. 11Аммо энди, эй халқимнинг қолганлари, Мен сизлар билан олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам. 12— Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман. 13Эй Яҳудо ва Исроил#8:13 Яҳудо ва Исроил — 1:19 нинг биринчи изоҳига қаранг. халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
14Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам. 15— Қўрқманглар, эй Қуддус ва Яҳудо халқи! Энди Мен сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим. 16Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг. 17Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманг, ёлғон қасам ичманг. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
18Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 19Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар#8:19 тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар — иброний календарининг тўрт ойи. Бу ойларда Худонинг халқи қуйидаги воқеаларни хотирлаб, рўза тутарди: милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойида шоҳ Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилган. Милоддан олдинги 586 йилнинг тўртинчи ойида ўша лашкар Қуддус деворларини бузиб, шаҳарга кирган. Ўша йилнинг бешинчи ойида улар Маъбадни ва шаҳарни вайрон қилганлар, шаҳар аҳолисини Бобилга асир қилиб олиб кетганлар. Ўша йилнинг еттинчи ойида Яҳудо ҳокими Гадалиёга суиқасд қилинган, қолган халқ эса Мисрга қочиб кетган. 4 Шоҳлар 25:1-26 га қаранг. энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрамлар даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”
20Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади. 21Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: «Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан илтифот сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик», деб айтади.” 22Кўп эллар ва кучли халқлар Сарвари Оламдан илтифот сўрагани ва Унга сажда қилгани Қуддусга келадилар. 23Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи, ҳар хил элларга мансуб бўлган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутадилар–да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, Худо сизлар билан эканини эшитдик», деб айтадилар.”

Currently Selected:

Закариё 8: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in