Закариё 7
7
7–БОБ
Юзаки тутилган рўза ҳукм қилинади
1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили#7:1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили — милоддан олдинги 518 йил. 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг. тўққизинчи ойи — Хислав ойининг#7:1 Хислав ойи — иброний календарининг тўққизинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади. тўртинчи кунида Эгамиз Ўз сўзини Закариёга аён қилди. 2Бундан олдин Байтил аҳолиси Эгамиздан илтифот сўраш учун Саризар, Рахеммалек ва уларнинг одамларини Маъбадга юбориб, шундай деган эди:
3— Бориб, Сарвари Оламнинг уйида бўлган руҳоний ва пайғамбарлардан сўранглар: “Биз анча йиллардан бери Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ойда#7:3 Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ой — ибронийча матнда бешинчи ой. 8:19 изоҳига қаранг. қайғуриб, рўза тутиб келамиз. Шундай қилишда давом этаверайликми?”
4Сарвари Олам Закариёга аён қилган сўзида шундай деди:
5— Бу юртдаги барча одамларга ва руҳонийларга айт: “Ҳа, сизлар мана шу ўтган етмиш йил#7:5 етмиш йил — 1:12 изоҳига қаранг. давомида бешинчи ва еттинчи ойларда#7:5 бешинчи ва еттинчи ойлар — 8:19 изоҳига қаранг. рўза тутиб, қайғурдингизлар. Аммо буни Мен учун эмас, ўзингиз учун қилган эдингизлар! 6Қорнингизни тўйдириш учун еб–ичганингиздай, ўз манфаатингиз учун рўза тутиб қайғургансизлар. 7Мен, Эгангиз, ўтган пайғамбарлар орқали айнан шу ҳақда сизларни огоҳлантирганман–ку! Ўша пайтларда Қуддус ва унинг атрофидаги қишлоқлар одамга тўла эди. У ерда фаровонлик ҳукм сурар эди. Нагав чўли ва Яҳудо қир этакларида ҳам одамлар яшардилар.”
Сургуннинг сабаби итоатсизликдир
8Эгамиз Закариёга қуйидаги сўзларни аён қилди:
9— Мен, Сарвари Олам, шундай деган эдим: “Адолатли ҳукм қилинглар. Бир–бирингизга меҳрибон бўлинглар, раҳм–шафқат қилинглар. 10Беваларга, етимларга, мусофирларга, камбағалларга зулм қилманглар. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар.” 11Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди. 12Мен, Сарвари Олам, Ўз Руҳим билан пайғамбарлар орқали сўзларимни аён қилганман. Аммо халқим юрагини тош қилиб, қонун ва ўгитларга қулоқ солмади. Шунинг учун Мен жуда қаттиқ ғазабландим.
13“Мен чақирганимда улар эшитмагандилар, улар чақирганда Мен ҳам эшитмадим, — дейди Сарвари Олам. 14— Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим#7:14 Мен уларни…сочиб ташладим — 1:19 нинг иккинчи изоҳига қаранг.. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”
Currently Selected:
Закариё 7: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020