YouVersion Logo
Search Icon

Закариё 5

5
5–БОБ
Олтинчи ваҳий: учаётган ўрама қоғоз
1Мен яна тепага қараб учаётган ўрама бир қоғозни#5:1 ўрама бир қоғоз — папирус ёки ошланган теридан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар одатда ўрама қоғоз шаклида бўлган. кўрдим. 2Фаришта мендан:
— Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен:
— Учиб кетаётган ўрама бир қоғозни кўряпман, унинг узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак#5:2 …узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак… — узунлиги тахминан 9 метрга, эни тахминан 4,5 метрга тўғри келади., — деб жавоб бердим.
3Шунда у менга деди:
— Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Қоғознинг бир томонидаги ёзувга кўра, ўғрилик қилганлар, орқа томонидаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар юртдан йўқ қилинади. 4Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”
Еттинчи ваҳий: сават ичидаги аёл
5Мен билан гаплашган фаришта келиб, менга шундай деди:
— Қара–чи, келаётган нарса нима экан.
6Мен:
— У нима? — деб сўрадим. Фаришта:
— Бу келаётган нарса саватдир, — деб жавоб берди. — Юртдаги жамики аҳолининг нияту муддаоларини билдирувчи тимсол ўша сават ичидадир.
7Қўрғошиндан ясалган қопқоқ очилди, саватнинг ичида эса бир аёл ўтирган экан. 8Фаришта деди:
— Бу аёлнинг исми Фосиқлик.
Шундай деб, у аёлни қайтариб саватга тиқиб қўйди–да, қопқоғини ёпди.
9Мен яна тепага қараб, иккита аёл учиб келаётганини кўрдим. Улар қанотларини шамолда ёйган ҳолда учиб келаётган эдилар, қанотлари турнанинг қанотларига ўхшар эди. Улар келиб ўша саватни олдилар–да, осмонга кўтариб олиб кетдилар. 10Мен билан гаплашаётган фариштадан сўрадим:
— Улар саватни қаерга олиб кетишяпти?
11У менга:
— Бобил#5:11 Бобил — ибронийча матнда Шинар, Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Бобил шоҳлиги дастлаб шу ерда барпо бўлиб, кейинчалик кўп ерларни эгаллаган буюк шоҳлик бўлган. юртига олиб кетишяпти, — деб жавоб берди. — Ўша ерда унга саждагоҳ қуришади. Саждагоҳ тайёр бўлгандан кейин, саватни ўша ерда ўз жойига қўйишади.

Currently Selected:

Закариё 5: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in