Забур 35
35
35–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуд саноси.
2Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида
Юрагимда бир башорат бор:
Гуноҳкор инсон Худодан қўрқмайди.
3Ўзининг наздида у осмонда юради,
Худо гуноҳимни кўрмайди,
Ҳукм қилмайди, деб айтади.
4Оғзидан манфур, ёлғон сўзлар чиқади,
Доноликдан, яхши ишлар қилишдан у бош тортади.
5Ҳатто ётганда ҳам фосиқликни ўйлайди,
Гуноҳга ўзини бағишлайди,
Фосиқликдан асло юз ўгирмайди.
6Эй Эгам, содиқ севгинг фалакларга етгайдир,
Эй Эгам, садоқатинг самоларга чўзилгайдир.
7Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди,
Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди,
Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан.
8Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир!
Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади.
9Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди,
Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан.
10Ҳаётнинг булоғи Сендадир,
Зиё олармиз Сенинг нурингдан.
11Сени билганларга содиқ севгингни кўрсат,
Юраги софларга Ўзинг нажот бергин.
12Такаббурнинг оёғи мени эзмасин,
Фосиқнинг қўллари мени ҳайдамасин.
13Ана, бадкирдорлар ағанаб ётибди,
Қаддини кўтара олмай, ерга қапишиб ётибди.
Currently Selected:
Забур 35: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020