Забур 34
34
34–САНО
Довуд саноси.
1Эй Эгам, менга қарши чиққанларга Ўзинг қарши бўл.
Менга ҳужум қилганлар билан Ўзинг жанг қил.
2Қалқону совутингни ол,
Қани, менга ёрдамга кел.
3Мени таъқиб қилганларга қарши
Найзаю болтангни олгин.
“Сенга нажот бераман”, деб
Ўзинг менга ваъда бергин.
4Менинг жонимга қасд қилганлар
Шармандаю шармисор бўлсин!
Менга қарши фитна қилаётганлар
Уятга қолиб, орқага қайтсин!
5Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин.
Ҳа, улар худди шамолда учган сомондай бўлсин.
6Қоронғи, сирпанчиқ бўлсин уларнинг йўли,
Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин.
7Сабабсиз менга тузоқ қўйдилар,
Мени тутиб олиб ўлдирмоқ учун
Сабабсиз менга чуқур қазидилар.
8Тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келсин,
Қўйган тузоғига ўзлари ўралиб қолсин,
Қазиган чуқурга ўзлари йиқилиб, битсин.
9Шунда, эй Эгам, Сен туфайли шод бўламан,
Нажот берганинг учун қувонаман.
10Бутун вужудим хитоб қилади:
“Сенга ўхшаши йўқ, эй Эгам,
Бечорани зўравондан қутқарасан,
Фақирни талончидан қутқарасан.”
11Ёвуз ниятли гувоҳлар пайдо бўлади,
Билмайдиган нарсаларимни мендан сўрайди.
12Улар яхшилигимга ёмонлик қайтаради,
Ўзимни тамом ёлғиз ҳис қиламан.
13Улар хаста бўлганларида эса
Мен қанор кийиб, рўза тутиб, қайғу чекардим#34:13 …Мен қанор кийиб, рўза тутиб, қайғу чекардим — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанор кийиб олиш ва рўза тутиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган..
Бошимни қуйи солиб, ибодат қилардим#34:13 Бошимни қуйи солиб, ибодат қилардим — ёки Улар учун ибодат қилардим, аммо менинг ибодатларим жавобсиз қоларди..
14Дўстим, биродарим, дея ташвиш тортардим,
Туққан онам учун аза тутгандай,
Қайғудан бошимни эгиб юрардим.
15Қоқилганимда эса улар шод бўлдилар,
Менга қарши йиғилишиб келдилар,
Бехабар эканман, улар каллакесар экан,
Тўхтовсиз менга бўҳтон қилдилар.
16Шаккоклардай аёвсиз масхара қилдилар,
Менга қараб тишларини ғижирлатдилар.
17Эй Эгам, қачонгача қараб турасан?
Қутқаргин мени уларнинг ҳужумидан,
Халос қилгин жонимни ўша шерлардан!
18Буюк жамоа ичра Сенга шукур айтаман,
Халқ йиғинларида Сенга ҳамдлар ўқийман.
19Асоссиз менга душманлик қилганлар
Устимдан кулмасинлар,
Мендан сабабсиз нафрат этганлар
Кўзларини ўйнатмасинлар.
20Тинчлик сўзини оғизга олмас улар,
Аммо юртда тинч яшаётганлар устидан
Ёлғон сўзларни ўйлаб топарлар.
21Менга қарши шанғиллаб айтарлар улар:
“Аҳа, кўзларимиз билан кўрдик қилмишларини.”
22Ўзинг кўргансан, эй Эгам, сукут сақлама!
Эй Раббий, мендан ҳеч узоқлашма!
23Қани, бўл, ҳимоя қилгин мени,
Мен учун жанг қилгин, эй Худойим, Раббим!
24Сен одилсан, эй Эгам Худо,
Шу боис мени оқлагин.
Душманларим асло устимдан кулмасин.
25Улар ўзларига ўзлари:
“Аҳа, истаганимиз бўлди–ку!” деб айтмасин.
“Уни ютиб юбордик–ку”, демасин.
26Кулфатларимдан завқланганларнинг ҳаммаси
Шармандаю шармисор бўлсин.
Мендан ўзларини юқори қўйганлар
Шармандалик, бадномликка ўралсин.
27Мен ҳақ бўлиб чиқишимни истаганлар
Хурсанд бўлсин, севинч ила куйласин.
Ҳар доим айтаверсин улар:
“Қулининг саодатидан ҳузурланган
Эгамиз тобора юксалаверсин.”
28Одиллигинг ҳақидаги сўзлару мадҳинг
Кун бўйи тилимдан тушмайди.
Currently Selected:
Забур 34: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020