YouVersion Logo
Search Icon

Забур 33

33
33–САНО
1Довуд Абумалек олдида ўзини телбаликка солиб, унинг ҳузуридан қувилгандан кейин#33:1 Довуд…унинг ҳузуридан қувилгандан кейин… — 1 Шоҳлар 21:10-22:1 га қаранг (Абумалек номи Филист шоҳларига нисбатан ишлатилган унвон бўлиши мумкин). айтган саноси.
2 # 33:2 Бу сано ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу санонинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади. Ҳар доим Эгамни олқишлайман,
Унинг мадҳи тилимдан асло тушмайди.
3Эгам боис жоним фахрланади,
Мазлум эшитиб, шод бўлсин.
4Мен билан бирга олқишланг Эгамни,
Биргаликда улуғлайлик Унинг номини.
5Эгамга юз бурдим, У жавоб берди,
Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди.
6Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур,
Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди.
7Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди,
Барча уқубатлардан уни қутқарди.
8Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида
Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб,
Уларга нажот бахш этади.
9Эгамизнинг мурувватини татиб кўр,
Эгамиз яхши эканлигини билиб ол.
Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар.
10Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг.
Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас.
11Ҳатто йиртқич шерлар овқатсиз,
Улар очликдан азоб чекади.
Эгамизга юз бурганлардан эса
Фаровонлик айрилмайди.
12Келинг, эй болалар, тинглангиз мени,
Ўргатайин мен Эгамиздан қўрқишни.
13Ҳаётдан завқланишни,
Бахтли узоқ умр кўришни истайсизми?
14Демак, тилингизни ёмон сўзлардан тийинг,
Оғзингизни ёлғон гаплардан асранг.
15Ёмонликдан қайтинг, яхшилик қилинг,
Тинчлик истанг, ҳа, тинчлик пайида бўлинг.
16Эгамиз солиҳларни кузатиб туради,
Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади.
17Бадкирдорлардан эса юз ўгиради,
Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради.
18Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади,
Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради.
19Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир,
Руҳан эзилганларни У қутқаради.
20Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса,
Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар.
21Уларнинг ўзини Эгамиз сақлайди,
Биронта ҳам суяги синдирилмайди.
22Фосиққа ўз ёвузлиги ўлим келтиради,
Солиҳдан нафратланган маҳкум бўлади.
23Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини қутқаради,
Эгамизда паноҳ топувчилар маҳкум бўлмайди.

Currently Selected:

Забур 33: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in