Забур 32
32
32–САНО
1Севинч ила Эгамизга қўшиқ куйланг, эй солиҳлар!
Унга ҳамду сано айтмоқ покдил инсонларга муносибдир!
2Лира чалиб, Эгамизга ҳамдлар айтинг,
Ўн торли арфа чалиб, Унга қўшиқ куйланг.
3Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг,
Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг.
4Эгамизнинг каломи ҳақиқатдир,
Унинг барча ишлари ишончлидир.
5Эгамиз адолату ҳақиқатни севади,
Замин Унинг содиқ севгисига тўла.
6Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан,
Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан.
7У денгиз сувларини йиғиб қўйган,
Тубсиз сувларни гўё омборга жойлаб қўйган#32:7 У денгиз сувларини…жойлаб қўйган — Ибтидо 1:6-8 га қаранг..
8Бутун ер юзи Эгамиздан қўрқсин,
Бутун олам аҳли Ундан ҳайиқсин.
9У гапирди, айтгани мавжуд бўлди,
Амр қилди, замин яратилди.
10Эгамиз халқларнинг режаларини пароканда қилади,
У халқларнинг ниятларини пучга чиқаради.
11Эгамизнинг режалари то абад собит туради,
Унинг ниятлари наслдан наслга ўтиб боради.
12Эгамизни ўз Худоси деб билган халқ бахтлидир!
Эгамиз, азизим деб танлаган халқ бахтлидир!
13Эгамиз самодан боқар,
Инсон зотини У кўриб турар.
14У тахт қурган жойидан туриб,
Ҳамма ер юзида яшовчиларни кузатар.
15У ҳамманинг юрагини яратган,
Ҳамманинг ишларини англаган.
16Лашкари кўплигидан шоҳ қутулмайди,
Кучи кўплигидан жангчи ғолиб бўлавермайди.
17“Жанг отлари нажот берар” дейиш пуч хаёлдир,
Улар қудратли кучи билан қутқара олмайди.
18Эгамиз кўриб турар Ўзидан қўрққанларни,
Унинг содиқ севгисига умид қилганларни.
19Эгамиз уларни ўлимдан қутқаради,
Очликдан сақлаб, тирик қолдиради.
20Жонимиз Эгамизга мунтазирдир,
У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир.
21Биз Муқаддас Худога умид боғлаймиз,
У туфайли юрагимиз шодликка тўла.
22Эй Эгам! Сенга ҳамон умид боғлаймиз,
Содиқ севгинг бизга ёр бўлсин.
Currently Selected:
Забур 32: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020