Забур 31
31
31–САНО
Довуд қасидаси#31 қасида — таълим берадиган ёки марсия мазмунидаги шеър. Бу ўриндаги ибронийча сўзнинг маъноси баҳсли..
1Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир,
Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир.
2Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир,
Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир.
3Эй Эгам, гуноҳимни бўйнимга олмай, рад қилганимда,
Танам қоқ суяк бўлиб қолганди,
Кун бўйи оҳ–воҳ қилиб чиқардим.
4Кечаю кундуз тарбия беришдан тўхтамадинг,
Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди.
5Энди олдингда гуноҳимни эътироф этдим,
Айбимни яширмай, ўзим айтдим:
“Эгам олдида итоатсизлигимни бўйнимга оламан.”
Сен эса менинг гуноҳимни кечирдинг.
6Шу боис ҳар бир тақводор
Вақт борида Сенга ибодат қилсин.
Шунда азим сувлар тўфони
Тақводорларга етиб бормас.
7Сен менинг паноҳимсан,
Мени кулфатлардан Сен асрайсан,
Нажот қўшиғи ила мени ўрайсан.
8Эгамиз айтар: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман,
Юрадиган йўлларингизни ўргатаман,
Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман.
9Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар,
Уларни йўлга солмоқ учун сувлуқ, жилов керак,
Бўлмаса улар ёнингизга келмайди.”
10Фосиқнинг азоби кўпдир,
Лекин Эгамиздан умидворларни
Содиқ севги қуршаб олади.
11Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг, қувонинг!
Эй барча кўнгли поклар, шодликдан куйланг!
Currently Selected:
Забур 31: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020