YouVersion Logo
Search Icon

Забур 14

14
14–САНО
Довуд саноси.
1Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда?
Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда?#14:1 Сенинг муқаддас тоғинг — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 47:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
2Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди,
Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди.
3Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди,
Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди,
Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар яшайди.
4Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди,
Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди,
Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди.
5Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди.
Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди.
Буларни қилганлар тинч–омон бўлади.

Currently Selected:

Забур 14: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in