Забур 13
13
13–САНО
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
1Аҳмоқлар#13:1 Аҳмоқлар — аҳмоқлар деб таржима қилинган ибронийча сўз ахлоқсиз одамларга ишора қилади. Бундай одамлар Худони севишни ва Унга ишонишни рад қиладилар. ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди.
Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир,
Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.
2“Идрокли бирон зот бормикан?
Бормикан Менга юз бурган?” дея
Инсонга Эгамиз самодан боқар.
3Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган,
Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир,
Ҳатто биронта ҳам йўқ!
4Улар идроксиз, бадкирдор,
Халқимни бир луқма нондай еб юборади,
Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди.
5Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима,
Худо солиҳлар биландир бирга.
6Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам,
Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир.
7Эҳ, Қуддусдан#13:7 Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг. Исроилга нажот келсайди!
Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса,
Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!
Currently Selected:
Забур 13: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020