YouVersion Logo
Search Icon

Забур 10

10
10–САНО
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
1Эгамизда мен паноҳ топаман,
Қандай қилиб сиз менга:
“Қуш каби учиб кетгин тоғларга”, дейсиз?
2Сизлар менга:
“Қара, покдилнинг юрагини панадан отмоқ учун
Қабиҳлар ёйларини тайёрлади,
Ўқларини шайлаб, мўлжалга олди.
3Қонун оёқ ости бўлганда,
Солиҳ нима қила олади?!” деб айтасиз.
4Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир,
Эгамизнинг тахти самодадир.
У инсонни кўздан қочирмайди,
Нигоҳи инсонни текшириб туради.
5Эгамиз солиҳни ҳамда қабиҳни синайди,
Зулмни севувчидан У ниҳоятда нафратланади.
6Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради#10:6 Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради… — Ибтидо 19:24-25 га қаранг.,
Уларга улуш қилиб гармселни#10:6 гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол. Бу ўринда мажозий маънода ишлатилиб, Худонинг ҳукмини билдиради. беради.
7Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади,
Тўғри юрадиган инсон
Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади.

Currently Selected:

Забур 10: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in