Саҳрода 35
35
35–БОБ
Левиларга берилган шаҳарлар
1Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога деди: 2“Исроил халқига буюр, улар мулк қилиб оладиган еридан левиларга яшаш учун шаҳарлар беришсин. Шунингдек, шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни ҳам беришсин. 3Шаҳарлар левиларга ватан бўлади, яйловлар эса мол–ҳоли учун ярайди. 4Левиларга бериладиган яйловлар шаҳар деворидан 1000 тирсак#35:4 1000 тирсак — тахминан 450 метрга тўғри келади. масофада бўлган теваракдаги ҳамма яйловларни ўз ичига олсин. 5Шаҳар ташқарисидан шарқ, жануб, ғарб, шимол томонга 2000 тирсакдан#35:5 2000 тирсак — тахминан 900 метрга тўғри келади. ўлчанглар, шаҳар ўртада бўлсин. Шаҳар атрофи эса левиларнинг яйловлари бўлади.
6Сизлар левиларга берадиган шаҳарларингизнинг олтитаси паноҳ шаҳарлар бўлсин. Бирортангиз бехосдан одам ўлдириб қўйсангиз, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб боришингиз мумкин. Бу олтита шаҳардан ташқари, левиларга яна қирқ иккита шаҳар беринглар. 7Ҳаммаси бўлиб левиларга қирқ саккизта шаҳар ва улар атрофидаги яйловлар берилсин.
8Исроил халқи мулкидан ҳар бир қабила олган улушининг ҳажмига кўра, левиларга шаҳарлар ажратиб беринглар. Каттароқ улуш олган қабила кўпроқ, кичикроқ улуш олган қабила эса камроқ шаҳар берсин.”
Паноҳ шаҳарлар
9-10Исроил халқига қуйидаги амр ва қонунларни етказ, деб Мусога Эгамиз шундай амр берди: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига#35:9-10 …Иордан дарёсининг нариги томонига… — яъни Иордан дарёсининг ғарб томонига. ўтиб, Канъон юртига кирганларингиздан кейин, 11ўзларингиз учун паноҳ шаҳарларни танланглар. Бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора оладиган бўлсин. 12Қотил жамоа олдида ҳукм қилинишдан олдин ўлдирилиб қўйилмаслиги учун бу шаҳарлар қотилга қасоскордан паноҳ бўлади.
13Олтита паноҳ шаҳрингиз бўлсин. 14Учта шаҳарни Иордан дарёсининг шарқ томонидан, қолган учтасини Канъон юртидан танланглар. 15Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини бехосдан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин.
16Агар бирорта одам бошқасини темир асбоб билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам қотил ҳисобланади ва ўша одамнинг жазоси ўлимдир. 17Одамни тош билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. 18Одамни ёғоч қурол билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. 19Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни ўлдирсин. Қотилни учратиб қолганда унинг жонини олсин. 20Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса, 21ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин.
22Борди–ю, бири бошқасини бехосдан, хусумат қилмай, туртиб юборса ёки қасд қилмай бирор нарса отса 23-24ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди. 25Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин.
26Лекин қотил паноҳ шаҳар чегарасидан чиқса 27ва қасоскор уни паноҳ шаҳардан ташқарида тутиб олиб ўлдирса, қасоскор қотилликда айбланмайди. 28Чунки олий руҳоний вафот этгунча, қотил паноҳ шаҳарда қолиши лозим эди. Олий руҳонийнинг вафотидан сўнггина у ўз уйига қайтиб бориши мумкин эди. 29Мана шулар сизлар учун авлодларингиз оша, қаерда яшасангиз ҳам, қонун бўлиб қолсин.
30Одам ўлдирган киши фақат гувоҳларнинг кўрсатмалари асосидагина қотилликда айбланиб, ўлим жазосига тортилсин. Битта одамнинг гувоҳлиги асосида ҳеч ким ўлдирилмасин.
31Ўлимга ҳукм қилинган қотилнинг жони эвазига пул олманглар. Қотилни албатта ўлдиринглар.
32Паноҳ шаҳарга қочиб кетган одамдан ҳам пул олманглар, у олий руҳонийнинг вафотидан олдин ўз ерига қайтиб келиб яшаши учун йўл қўйманглар. 33Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. 34Ўзларингиз яшайдиган ва Мен истиқомат қиладиган ерни булғаманглар, зотан, Мен, Эгангиз, Исроил халқи орасида истиқомат қиламан.”
Currently Selected:
Саҳрода 35: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: