Саҳрода 34
34
34–БОБ
Канъон юртининг чегаралари
1Эгамиз Мусога деди:
2— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Канъон юртига кириб борганингиздан кейин, сизларга мулк қилиб бериладиган бу юрт қуйидагича чегараланади:
3Юртингизнинг жанубий қисми Зин чўлидан Эдом юрти бўйлаб чўзилади. Жанубий чегарангиз шарқ томонда Ўлик денгизнинг#34:3 Ўлик денгиз — ибронийча матнда Туз денгизи (шу бобнинг 12–оятида ҳам бор). жанубий қирғоғидан бошланиб, 4Чаёнлар довонидан#34:4 Чаёнлар довони — ибронийча матнда Акрабим довони, маъноси чаёнлар довони. ўтади ва жанубга — Зин чўли томонга чўзилади. Чегарангизнинг энг жанубий нуқтаси Кадеш–Барна бўлади. У ердан чегара Хазор–Адаргача бориб, Озмон орқали ўтади. 5Сўнг бурилиб, Миср чегарасидаги ирмоқ#34:5 Миср чегарасидаги ирмоқ — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Ибтидо 15:18 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг). бўйлаб Ўрта ер денгизига бориб тақалади.
6Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади.
7Шимолий чегарангиз эса Ўрта ер денгизидан шарққа, Хўр тоғига#34:7 Хўр тоғи — шимолда жойлашган бу тоғ 20:22 ва 33:37-39 да тилга олинган Ҳорун вафот этган Хўр тоғи эмас. томон чўзилади. 8Хўр тоғидан Лево–Хоматгача#34:8 Лево–Хомат — ёки Хомат довони. боради, сўнг Задоддан ўтиб, 9Зифрўнга чўзилиб боради ва Хазор–Энанда тўхтайди. Бу сизнинг шимолий чегарангиз бўлади.
10Шарқий чегарангиз шимолдаги Хазор–Энандан бошланиб, жануб томон Шафомга боради, 11сўнг яна жанубга чўзилиб, Ойиннинг шарқ томонидаги Ривлодан ўтади ва Жалила кўлининг#34:11 Жалила кўли — ибронийча матнда Кенерет кўли, ўша вақтда Жалила кўли ва унинг атрофидаги ерлар шу ном билан ҳам аталарди. шарқ томонидаги қирлар бўйлаб боради. 12Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди.
Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.”
13Шундан сўнг Мусо Исроил халқига буюрди:
— Бу юртни қуръа ташлаб#34:13 …қуръа ташлаб… — 26:55 изоҳига қаранг., бўлиб олинглар. Эгамиз бу юртни тўққизта қабилага ва бир қабиланинг ярмига бўлиб беришни амр этган. 14-15Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми хонадонлари бўйича Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иорданнинг шарқ томонидан ўзларига тегишли мулкни олганлар.
Юртнинг тақсимланишига жавобгар йўлбошчилар
16Эгамиз Мусога яна айтди: 17“Руҳоний Элазар ва Нун ўғли Ёшуа юртни Исроил халқига бўлиб беришсин. 18Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини уларга ёрдамчи қилиб тайинланглар. 19Ўша одамларнинг исмлари қуйидагичадир:
Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.
20Шимўн қабиласидан — Омиҳуд ўғли Шомуил.
21Бенямин қабиласидан — Хислон ўғли Элидод.
22Дан қабиласидан — Ёхли ўғли Букки.
23Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Эфўд ўғли Ханниёл.
24Эфрайим қабиласидан — Шифтон ўғли Камувол.
25Забулун қабиласидан — Парнўх ўғли Элизофон.
26Иссахор қабиласидан — Оззон ўғли Палтиёл.
27Ошер қабиласидан — Шалуми ўғли Охихуд.
28Нафтали қабиласидан — Омиҳуд ўғли Падаҳиёл.”
29Эгамиз ана шу одамларга, Исроил халқига Канъон юртини мулк қилиб бўлиб беринглар, деб амр берган эди.
Currently Selected:
Саҳрода 34: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: