Марк 2
2
2–БОБ
Исо шолни соғайтиради
1Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг келгани тўғрисидаги хабар тезда шаҳарга тарқалди. 2Шу қадар кўп одам йиғилдики, Исо ўтирган уйнинг#2:2 уй — Бутрус ва Эндруснинг уйига ишора бўлса керак (1:29 га қаранг). ҳатто эшиги олдида ҳам жой қолмади. Исо халққа Худонинг сўзини ўргатаётган эди. 3Шу орада тўрт киши бир шол одамни кўтариб келдилар. 4Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар#2:4 …уйнинг томидан тешик очдилар — қадимги Фаластинда уйларнинг томи текис бўлар эди. Томга уйнинг девори бўйлаб қурилган зина орқали чиқиларди. Уйларнинг томи ёпилганда, кўндаланг ётқизилган тўсинлар устига шох–шаббалар терилиб, устига лой ва сомон қоришмасидан тайёрланган лўмбоз босилар эди.. Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар.
5Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга:
— Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.
6Бу ерда баъзи Таврот тафсирчилари ўтирган эдилар. Улар ичларида шундай деб ўйлаган эдилар: 7“Нега бу Одам бундай деяпти? Бу куфрлик–ку! Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди!” 8Исо шу онда уларнинг ўй–фикрларини билиб, деди:
— Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар? 9Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми? 10Инсон Ўғлига#2:10 Инсон Ўғли — Исо Масиҳ кўпинча Ўзига нисбатан ишлатган унвон. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг. ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар.
У шундай деди–ю, шолга:
11— Сенга айтаман: ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.
12Шол одам ўрнидан турди, дарҳол тўшагини олиб, ҳамманинг кўзи олдида чиқиб кетди. Ҳамма ҳайратга тушиб: “Бунақасини ҳеч қачон кўрмаган эдик”, деб Худони улуғлар эдилар.
Исо Левини чақиради
13Исо яна Жалила кўли бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди.
14Исо кўл бўйлаб юраркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Халфей ўғли Левини#2:14 Леви — Матто исми билан ҳам танилган (Матто 9:9 га қаранг), Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг муаллифи. кўриб қолди. Исо унга:
— Ортимдан юр! — деди. Леви ўрнидан туриб, Исога эргашди.
15Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар#2:15 солиқчилар — бу солиқчилар одатда яҳудий бўлиб туриб, Рим давлатига ишлагани учун ҳамма уларни ёмон кўрарди. Кўп солиқчилар фирибгарлик қилиб, халқдан солиқ учун керагидан ортиқроқ пул ундирардилар–да, бу пулни ўз чўнтакларига урардилар. Мана шунинг учун ҳам халқ солиқчилардан нафратланиб, уларни ўз имонини сотган хоинлар деб биларди. ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар. 16Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий#2:16 фарзий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлар Таврот қонунларига қатъий риоя қилардилар, оғзаки равишда тарқалган урф–одатларга ҳамда покланиш удумларига изчил амал қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАРЗИЙ сўзига қаранг. мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига:
— Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди. 17Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди:
— Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.
Рўза тутиш ҳақида савол
18Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб:
— Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди. 19Исо уларга деди:
— Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар. 20Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 21Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади. 22Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни ёриб юборади#2:22 …янги шароб мешни ёриб юборади… — қадимги пайтларда суюқлик одатда ҳайвон терисидан қилинган мешларда сақланарди. Узум шарбати бижғиб, шаробга айланганда, мешлар шишарди. Меш эскиргани сари ўз чўзилувчанлигини йўқотгани боис, янги шароб эски мешга солинганда, мешни ёриб юборарди., шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.
Шаббат кунига риоя қилиш ҳақида
23Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар#2:23 …шогирдлари…бошоқларни уза бошладилар — Таврот қонунларига кўра, оч қолган одам бировнинг даласидан бошоқларни узиб, донини ейиши мумкин эди (Қонунлар 23:24-25 га қаранг).. 24Буни кўрган фарзийлар Исога:
— Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш#2:24 Шаббат куни қонунга хилоф иш — фарзийлар Тавротдаги қонунни (Чиқиш 34:21 га қаранг) ўзларича жиддий шарҳлаб, ҳатто инсон ҳаётига оид икир–чикирларни ҳам қонун даражасига кўтарганлар. Шунинг учун улар Исонинг шогирдлари қилган ишни Шаббат кунига хилоф иш деб ҳисоблаганлар. қиляптилар? — дейишди. 25Исо уларга деди:
— Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилганини#2:25 Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилгани — 1 Шоҳлар 21:1-6 га қаранг. наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! 26У олий руҳоний Абуатар#2:26 Абуатар — 1 Шоҳлар 22:20-23 га қаранг. замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни#2:26 муқаддас нонлар — Левилар 24:5-9 га қаранг. Яна луғатдаги МУҚАДДАС НОН иборасига қаранг. еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!
27Кейин Исо давом этди:
— Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган. 28Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.
Currently Selected:
Марк 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020