YouVersion Logo
Search Icon

Марк 14

14
14–БОБ
Исони ўлдириш режаси
1Фисиҳ зиёфатига ва Хамиртурушсиз нон байрамига#14:1 Фисиҳ зиёфати…Хамиртурушсиз нон байрами… — бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг). икки кун қолган эди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар. 2Улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда, халқ ғалаён кўтариши мумкин”, дедилар.
Исога сунбул мойи қуйган аёл
3Исо Байтания қишлоғида#14:3 Байтания қишлоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонида жойлашган эди. илгари тери касаллигига#14:3 тери касаллиги — 1:40 изоҳига қаранг. чалинган Шимўннинг#14:3 илгари тери касаллигига чалинган Шимўн — бу одам ҳақида фақатгина шу оятда ва Матто 26:6 да айтиб ўтилган. Бу Шимўн Исодан шифо топгани билан танилган бўлиши мумкин. уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан#14:3 ганч — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз наққошликда қўлланиладиган оқиш ёки сарғиш рангли тошни билдиради. Одатда бу тошдан ясалган идишларда атир мойни узоқ вақт давомида сақласа бўларди. ясалган идишда тоза, қимматбаҳо сунбул мойи#14:3 сунбул мойи — яна бир номи нард. Бу мой қуюқ, оч жигар ранг, жуда ҳам қиммат, жуда хушбўй бўлган. олиб келди. Идишни синдириб очиб, мойни Исонинг бошидан қуйди. 4Баъзилар бундан ғазабланиб, бир–бирига:
— Мойни бундай исроф этишнинг нима кераги бор эди?! 5Ахир, уни уч юз кумуш тангадан#14:5 уч юз кумуш танга — юнонча матнда уч юз динор. Динор Рим кумуш тангаси бўлиб, мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. ҳам кўпроққа сотиб, камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — деб аёлни қаттиқ койишди.
6— Қўйинглар уни! — деди Исо. — Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди. 7Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга ёрдам бера оласизлар. Лекин Мен сизлар билан доимо бирга бўлмайман. 8Бу аёл қўлидан келганини қилди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, олдиндан дафнга тайёрлади#14:8 У…олдиндан дафнга тайёрлади — яҳудийларнинг урф–одатига кўра жасад дафн қилинишидан олдин унга хушбўй ҳидли зираворлар ва мойлар суртилар эди (Луқо 23:55-56, Юҳанно 19:38-40 га қаранг). Аёл қилган ишининг маъносини ўзи тушунганми ёки йўқми, аниқ эмас, аммо Исо айтадики, унинг бу ҳаракати Исонинг ўлими яқинлашиб қолганини билдирарди.. 9Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.
10Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб, Исони сизларга тутиб бераман, деди. 11Бош руҳонийлар бу гапни эшитиб, жуда хурсанд бўлдилар, Яҳудога пул беришни ваъда қилдилар. Шундай қилиб, Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай вақтни кута бошлади.
Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат
12Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида, Фисиҳ қўзиси сўйиладиган пайтда шогирдлар Исодан сўрадилар:
— Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.
13Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди:
— Қуддусга боринглар, у ерда кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар. 14У кирадиган хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: «Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?» деб сўраб юбордилар.” 15Уй эгаси сизларга жиҳозланган, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
16Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ таомини тайёрладилар. 17Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга келди.
18Улар овқатланиб ўтирганларида Исо шундай деди:
— Сизларга чинини айтайин, Мен билан таом еяётган киши Менга хиёнат қилади. У сизларнинг орангиздадир.
19Шогирдлар хафа бўлиб, бирин–кетин:
— Наҳотки ўша мен бўлсам? — деб Ундан сўрай бошладилар.
20Исо уларга жавобан деди:
— У ўн иккитангиздан биттаси, Мен билан баравар косага нонни ботирган — ўшадир. 21Тўғри, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Лекин Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди.
22Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб:
— Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди. 23Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар. 24Исо уларга деди:
— Бу шароб Худонинг аҳдини#14:24 аҳд — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида янги аҳд. Исо Масиҳ бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз бўйнига олиб, хочда ўлди. Шу орқали янги аҳдни кучга киритди (Ибронийлар 8:6-13, 9:11-17 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД сўзига қаранг. билдиради. Бу аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. 25Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини оғзимга ҳам олмайман.
26Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи#14:26 Зайтун тоғи — 11:1 изоҳига қаранг. томон кетдилар.
Бутруснинг Исодан тониши ҳақида башорат
27Исо шогирдларига деди:
— Ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган:
“Мен чўпонни ўлдираман,
Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”#14:27 Закариё 13:7 га қаранг.
28Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.
29Бутрус Исога деди:
— Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен Сизни ташлаб кетмайман!
30Исо унга:
— Сенга чинини айтайин, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.
31Лекин Бутрус ўз гапида қаттиқ туриб олди:
— Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дейишди.
Исонинг боғдаги ибодати
32Улар Гетсемания#14:32 Гетсемания — Зайтун тоғининг ғарбий ён бағридаги боғ. деган жойга бордилар. Исо шогирдларига:
— Мен ибодат қилаётганимда, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, — деди.
33У ёнига Бутрусни, Ёқуб ва Юҳаннони олди. Исони қайғу, ғам босиб кела бошлади. 34У шогирдларига:
— Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
35Бир оз нари кетиб ерга мук тушди: “Агар иложи бўлса, бу лаҳза Мени четлаб ўтсин”, деб ибодат қилди. 36У шундай деб ёлворди:
— Отажон!#14:36 Отажон! — юнонча матнда Абба, Ота. Абба сўзи орамийчада ота деганидир. Исо Масиҳ Худога “Ота” деб мурожаат қилгани Унинг Худо билан бўлган яқин, шахсий муносабатини кўрсатади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини#14:36 азоб косаси — юнонча матнда коса. 10:38 изоҳига қаранг. Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
37Исо қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди:
— Шимўн!#14:37 Шимўн — Бутрус исми билан ҳам танилган, Бутрус исмини унга Исо қўйган эди (3:16 га қаранг). Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми? 38Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар#14:38 …васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар — Исо Ўз шогирдларини ҳадемай синов пайти бошланиши ҳақида огоҳлантиряпти (шу бобнинг 27-31–оятларига қаранг). Ўша пайтда улар васвасага тушиб, Исо Масиҳдан юз ўгиришлари мумкин эди.. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
39Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди. 40У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаверган эди. Улар Исога нима деб айтишни билмай қолдилар.
41Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди:
— Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. 42Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!
Исо ҳибсга олинади
43Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар юборган эдилар. 44Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар, қўриқлаб олиб кетинглар.”
45Яҳудо тўппа–тўғри Исонинг олдига бориб:
— Устоз! — деб Уни ўпди.
46Шу заҳотиёқ одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар. 47Ўша ерда турганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади.
48Исо уларга деди:
— Сизлар Мени қўлга олиш учун қўзғолончига қарши чиққандек қиличу таёқлар билан қуролланиб келибсизлар. 49Мен ҳар куни Маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар. Аммо булар Муқаддас битикларда#14:49 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. айтилганлар бажо бўлиши учун рўй берди.
50Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кетишди. 51Бир ёш йигит Исога эргашиб кетаётган эди. У зиғир матосига ўраниб олган, бошқа кийими йўқ эди. Одамлар ўша йигитни ҳам ушлаган эдилар, 52у зиғир матосини ташлаб, яланғоч ҳолича қочиб кетди.
Исо яҳудийларнинг Олий кенгаши олдида
53Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Бош руҳонийлар, йўлбошчилар ва Таврот тафсирчиларининг ҳаммаси йиғилган эдилар. 54Бутрус эса Исонинг орқасидан масофа сақлаб эргашиб келиб, олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди. У соқчилар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди.
55Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг#14:55 Олий кенгаш — яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОЛИЙ КЕНГАШ иборасига қаранг. барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар#14:55 …Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар — Таврот қонунига кўра, бирортасини ўлимга маҳкум қилиш учун, жиноятни исботлайдиган камида иккита гувоҳ бўлиши керак эди (Қонунлар 17:6 га қаранг)., лекин тополмасдилар. 56Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди. 57Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар:
58— У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик#14:58 У…деганини эшитган эдик — Юҳанно 2:18-22 га қаранг..
59Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир–бирига мос келмас эди.
60Бундан кейин олий руҳоний олдинга чиқиб, Исога:
— Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди.
61Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради:
— Муборак Худонинг Ўғли#14:61 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. — Масиҳ Сенмисан?
62Исо деди:
— Мен Ўшаман. Сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини#14:62 Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиргани — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар#14:62 …Инсон Ўғлини…осмон булутларида келаётганини кўрасизлар — Дониёр 7:13 га қаранг..
63Шундан кейин олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб#14:63 …ўз кийимларини йиртиб… — олий руҳоний бу ҳаракати билан Исонинг айтган сўзларидан дарғазаб бўлганини кўрсатди. деди:
— Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! 64Унинг куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай?
Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди. 65Баъзилар Унга тупуришди. Унинг юз–кўзини боғлаб, муштлашди: “Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан?” деб айтишди. Соқчилар ҳам Уни олиб кетиб, урдилар.
Бутрус Исодан тонади
66Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг бир чўриси келиб қолди. 67Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради–да:
— Сиз ҳам ўша Носиралик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. 68Лекин Бутрус инкор этиб:
— Нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, — деди–ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди.
69Чўри уни яна учратиб, у ерда турганларга:
— Бу одам ўшалардан бири, — деб яна айтди.
70Бутрус яна инкор этди.
Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди:
— Сен Жалилаликсан–ку!#14:70 Сен Жалилаликсан–ку! — буни Бутруснинг шевасидан пайқаб олишган эди (Матто 26:73 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Ўшалардан бири эканлигинг аниқ#14:70 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: шеванг жуда ўхшайди..
71— Худо урсин! Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! — деб қасам ичди Бутрус.
72Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб кетди. У чидолмай йиғлаб юборди.

Currently Selected:

Марк 14: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in